Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
 
 “ЁЗМА БАҲСЛАР” МЕТОДИ 
 
Бу метод ўқувчиларга ўқув хонасидаги тенгдошлари билан 
биргаликда шу онда жамоатчилик фикрини тўлқинлантираётган 
мавзуларда мулоқотларни режалаштириш имконини беради. Услуб 
ўқувчиларнинг 
берилган 
мавзу 
соҳасидаги 
билимларини 
чуқурлаштириш шароитини яратиш, мунозара маданиятини 
ўргатиш ва ўз фикрини асослаш қобилиятини ривожлатиришга 
хизмат қилади. 
Бу методдан фойдаланишда ўқитувчи ўқувчиларни баҳолаш 
учун асос хизматини ўтовчи ажойиб материалга эга бўлади. Ёзма 
баҳслар услубиёти бундай мулоқотларни ўқув хонасидаги барча 
ўқувчилар иштирокида ёзма шаклда ўтказиш имконини беради. 
Машғулотни ўтказиш тартиби:
1.Ўқувчилар баҳс мавзуси билан олдин ўтказилган машғулотда 
танишадилар. Баҳс арафасида ўқитувчи бўлажак мавзу тўғрисида 
ўқувчиларга ахборот берар экан, баҳслар қай йўсинда ўтишини 
қисқача тушунтиради (бу, албатта, баҳслар биринчи марта 
ўтказилаётган бўлса, жуда ҳам мухимдир). 
2. Ўқитувчи гуруҳ ўқувчиларини иккига ажратади ва уларни 
ўқув хонасининг икки томонига қатор қўйилган столлар атрофига 
юзма-юз ҳолатда ўтказади ва хар бир гуруҳ қатнашчилари қайси 
нуқтаи назарни химоя қилишларини белгилайди (масалан, 1-гуруҳ -
ижобий холат жорий қилиниши тарафдорлари, 2-гуруҳ - бунга 
қаршилар). 
3. Шундан сўнг ўқитувчи ўқувчиларни жуфтликларга 
ажратади, 
ҳар 
бир 
жуфтликда 
қарама-қарши 
қарашлар 
тарафдорлари бўлиши керак. Жуфтликларни тартиб рақами ёки 
алифбо ҳарфлари билан белгиланади. Агар ўқув хонасида 
ўқувчилар сони тоқ бўлса, ўқитувчи мунозарага етишмаган шерик 
хуқуқида қатнашиши мумкин. Ўқитувчи 1-гуруҳ ўқтувчиларига 
(келтирилган мисолда - ижобий ҳолат жорий қилиниши 
тарафдорлари) ҳар бир жуфтнинг рақами (ҳарфи ёки рамзи) билан 
белгиланган катак қоғоз варақларини тарқатади
4. Ўқувчилар ўқув хонасининг икки томонида ўтириб, жуфтма-
жуфт ёзма мулоқотни бошлайдилар. 1-гуруҳ ўқувчиларига ўзлари 
маьқуллаётган нуқтаи назар фойдасига битта очиқ далилни


49
шакллантириш учун 5 дақиқа вақт берилади. Улар бу далилни 
қоғоз варағига пухта таҳрир қилинган параграф шаклида ёзадилар. 
Бу вақтда 2-гуруҳ ўқувчилари ўзлари баҳс жараёнида баён 
этишлари мумкин бўган нуқтаи назарларини исботлашлари 
мумкин. 
5. Ёзилган варақлар қарши гуруҳдаги шерикларга (ижобий 
холатнинг жорий қилинишига қарши чиқувчиларга) берилади. 
Уларга жуфтлик буйича шерикларининг далилларига қарши жавоб 
топиш ва ёзиш учун ҳамда ўз қарши далиларини баён қилишлари 
учун 8 дақиқа вақт ажратилади. 
6. Далиллар алмашишнинг бундай тартиби 2-3 марта 
такрорланади бунда хар бир ўқувчи шеригининг далил-исботига 
жавоб қайтариши ва ўзининг акс далилини келтириши шарт. 
Ўқувчиларнинг билимларини аниқлаш учун 3-4 раунд етарлидир. 
Охирги раундда ўқувчиларга якуний параграфни ёзиш имкони 
берилади. Шундан сўнг ёзма иш йиғиб олинади. 
7. Баҳсларни самарали якунлашнинг энг қулай шакли - иккала 
томонга қаратилган саволдир: “Қарши томоннинг энг яхши далил-
исботлари қайсилар бўлди?” Ҳар иккала томон вакиллари қарши 
тараф ёзган фикрларни ўқиб юқоридаги саволга жавоб берадилар. 
8. Ўқитувчи ишни яккама-якка ёки жуфтлик бўйича баҳолаши 
мумкин. Агар ўқитувчи ёзма ишни баҳолашни режалаштирган 
бўлса, бу ҳақда ўқувчиларни дарснинг бошидаёқ огоҳлантириши 
керак. 
Таьлим муассасаларидаги машғулотларда ёзма баҳслар 
усулидан фойдаланиш давомида қуйидаги жадвал кўринишда 
келтирилган тарқатма материалдан фойдаланиш мумкин: 
4-жадвал 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling