35
Касбий ҳаракатларни бажариш кўникмаларини ўргатиш
методи
Ўқитишнинг 4 поғонали методи дастлаб АҚШда пайдо бўлган.
Саноат корхоналарида конвейерли ишлаб чиқариш кўпайган
сари шундай ўргатиш усуллари зарур бўлиб қолдики,
ишчилар
бир хилда қайтариладиган қўл ва бошқа тана аъзолари ҳаракатини
тўғри бажариш кўникмаларини иложи
борича тез ва мукаммал
равишда ўрганиб олишлари керак эди. Бу метод бўйича
амалий
кўникмаларни ўзлаштириш жараёни 4 та поғонали босқичлар
доирасида кечади.
Бу поғоналарнинг номи: «Тушунтириш», «Нима қилиш
кераклигини кўрсатиб бериш», «Кўрсатилган тарзда қайтариш»,
«Машқ қилиш».
Бу метод бўйича масалан, амалиёт ўқитувчиси
талабаларга
аввал бирор ишни бажаришнинг кичикроқ алоҳида босқичини
тушунтириб беради, кейин нима қилиш кераклигини ўзи
бажариб кўрсатади. Сўнгра талаба шу иш босқичини
кўрсатилгандек бажариб такрорлаши (имитация қилиши) керак.
Талаба такрорлаб бажараётган пайтда амалиёт ўқитувчиси
хатоларини тўғрилаб туради (мақтайди ёки танқид қилади).
Ундан
кейин эса, талаба шу иш босқичини мукаммал ўзлаштиргунича
машқ тарзида кўп марта такрорлаб бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: