Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Материални баён қилиш усулига кўра кейслар турлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

Материални баён қилиш усулига кўра кейслар турлари. 
Материалларни етказишнинг жанрга хос хусусиятларига қараб кейс 
қуйидаги турлардан бири шаклида тақдим этилиши мумкин: 

ҳикоя; 

ессе; 

таҳлилий ёзишма; 

журналист терғови; 

ҳисобот; 

очерк; 

фактлар мажмуи; 

статистик материаллар мажмуи; 

ҳужжатлар ва ишлаб чиқариш намуналари мажмуи. 
Катталигига қараб кейслар турлари. Кейслар катталигига 
қараб уч турли бўлади: 

қисқа (лўнда) кейс; 

ўртача миқдордаги кейс; 

катта (узун) кейс. 
Кейснинг катталиги унинг ҳажмига боғлиқ бўлади ва уни 
таҳлил этиш учун зарур ўқув вақтини белгилайди. 
Қисқа кейс - шунингдек «европача», қисқа кейс деб ҳам 
аталади. Унинг ҳажми бир неча жумладан бир-икки саҳифагача 
бўлади. Унинг ечими икки соатлик амалий машғулотнинг бир 
қисмини банд қилишга мўлжалланган. 
Ўртача миқдордаги кейс – унинг кўриб чиқилиши одатда 
икки соатлик машғулотни банд қилади. 
Катта кейс («америкача», узун) – ўнлаб саҳифаларни ўз 
ичига олади, бир неча амалий машғулотлар давомида ва ҳатто 
бутун ўқув курси мобайнида қўлланилиши мумкин. 
Таркибий тузилиши бўйича кейслар турлари. Тузилмавий 
хусусиятларига қараб кейсларнинг икки тури фарқланади: 

тузилмага келтирилган; 

тузилмага келтирилмаган. 
Тузилмали кейс ўзининг тузилмали шакли жиҳатидан 
вазиятнинг идрок этилиши ва фикрланишини енгиллаштирадиган 
ахборотни ўз ичига олади. 
Тузилмага эга бўлмаган кейс, одатда, муаммони батафсил 
(баъзан, ҳатто ҳаддан ортиқ тафсилотлари билан) ёритадиган катта 
ҳажмдаги тузилмаланмаган ахборотни ўз ичига олади. 


28

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling