Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Ўқув топшириғини тақдим этиш усулига кўра тестлар


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

Ўқув топшириғини тақдим этиш усулига кўра тестлар 
турлари. Ушбу таснифлаш асосига кўра кейслар икки турда 
бўлади: 

Саволли кейсунинг ечилишида тингловчилар вазият баён 
қилинганидан кейин қўйиладиган саволларга жавоб бериши керак. 

Кейс-топшириқ - кейсни ҳал қилиш жараёнида бажарилиши 
лозим бўлган вазифа ёки топшириқ, одатда вазият баёнигача 
қўйилади. 
Дидактик мақсадларига кўра кейслар турлари. Ушбу 
таснифлаш асосига кўра кейсларнинг беш тури фарқланади: 
1. Муаммо, ечим ёки концепцияни изоҳловчи кейс. Таниқли ва 
муваффақият билан ишлайдиган корхоналар (компаниялар)нинг 
узоқ муддат давомидаги иш фаолиятини баён қилади (мақсадлари, 
стратегиялари, маҳсулот модификациялари, турли бозорлардаги 
иши ва бошқалар). 
Бундай кейснинг таълимий мақсади – мисол орқали ўқитиш. 
Режалаштириладиган ўқув натижалари – тўғри қабул қилинган 
қарорларни эслаб қолиш, таниқли ва муваффақият билан 
ишлайдиган корхоналар ва тармоқларнинг амалиёти билан 
танишиш. 
2. Тренингли, ўқув фани, мавзу бўйича малака ва кўникмалар 
орттиришга мўлжалланган кейс. Унинг таълимий мақсади - 
тингловчиларга бирор-бир ҳаракатларни бажариш алғоритмини 
ўргатиш. 
Тингловчи қуйидагиларни ўрганиши керак: муайян модель
формула, ҳисоб-китоб алғоритмини қўллаш, берилган одатий 
вазиятда ягона тўғри қарорни қабул қилиш. 
3. Таҳлил ва баҳолашга ўргатувчи кейс. Бундай кейсда аниқ 
вақт давридаги вазият баён қилинган, вазият субъекти олдида 
турган муаммолар аниқланган ва аниқ ифодаланган бўлади. 
Тингловчи вазиятни тушуниши, таҳлил қилиши ва баҳолаши, 
қўйилган муаммо юзасидан қарор қабул қилиши лозим. 
4. Муаммони ажратиш ва ечиш, бошқарувчилик қарорлари 
қабул қилишга ўргатувчи кейс. Мураккаб шаклда баён қилинган 
вазиятга эга. Муаммо вазиятга киритилади-ю, лекин аниқ намоён 
бўлмайди. У статистик маълумотлар, корхона ҳисоботлари, 
бўлинмалар раҳбарлари нутқлари ва шу кабиларда тақдим этилган. 
Тингловчилар муаммони аниқлаши ва ифодалаши, уни ҳал 
этиш усуллари ва воситаларини кўрсатиши керак. 


29
5. Вазият субъекти ривожининг янги стратегиялари ва 
йўллари, янгича баҳолаш услублари ва шу кабиларни ишлаб чиқишга 
рағбатлантирувчи кейс. Бундай кейснинг ўзига хос хусусияти 
шундаки, бошқарувчилик муаммоси корхона фаолиятининг муайян 
турига, муайян асосий шарт-шароитларга боғлаб баён қилинади. 
Тингловчидан вазият субъектини ривожлантиришнинг янги 
стратегияси ва йўлларини топиш талаб қилинади. Бундай кейсдаги 
вазиятда ахборотнинг бир қисми бўлмаслиги мумкин. Ахборотга 
эҳтиёжни аниқлаш ва уни топиш – тингловчининг яна бир 
вазифасидир. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling