32
(кейсдан фойдаланувчилар) вазиятнинг реаллигини ҳис этишларига
ёрдам берадиган бошқа публицистик усуллар ва воситалар ҳам
ишлатилади.
Вазиятнинг кейсдаги баёни ва унинг ахборот таъминоти
қуйидагиларга кўра турлича бўлиши мумкин:
ҳажмига кўра: бир
неча жумладан тортиб, то юзлаб
саҳифали матнгача;
деталлаштириш даражаси ва ахборотга бойлигига кўра:
таҳлил предметига бевосита тегишли бўлмаган
ахборотнинг
мавжуд бўлиши ёки, аксинча, вазият элементларидан бири
ҳақидаги ахборотнинг бўлмаслиги ҳам мумкин.
Кейснинг мавзуси ва мақсадига қараб
вазиятда шериклар,
рақиблар ва (ёки) вазият субъекти биргаликда фаолият юритадиган
бошқа ҳаракат қилувчи шахслар, вазият амал қилиши ва
ўзгаришига асос бўладиган шарт-шароитлар ҳақидаги маълумотлар
ҳам бўлиши мумкин.
Вазиятнинг баён қилинишида ишлатилган тўлдирувчи
материаллар, бир томондан, кейсдан фойдаланувчиларни уни ҳал
этиш учун зарур муайян тузилмага келтирилган ахборот билан
таъминлайди, бошқа томондан эса, вазиятнинг кўргазмали
ахборотли негизини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: