Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
базавий ёки бирламчи манбалар деб аташ лозим, чунки улар
кейсларга таъсир кўрсатишнинг энг моҳиятли омилларини белгилайди. Кейсларни шакллантиришнинг иккиламчи манбаларини ҳам ажратиб кўрсатилади. Улар базавий манбалардан ҳосил бўладиган тусга эгадир. Қуйида уларга тўхталамиз. 1. Хорижий тажрибалардан кўриниб турганидек, маҳсулотлари тингловчилар учун муайян шахсий аҳамият касб этадиган корхоналар фаолияти кўриб чиқилганида ёки ахборот «маҳаллий» материалга асосланганида кейслар муҳокамаси анча мазмунли ва қизиқарли кечади. Лекин бу кейсларда фақат мамлакатдаги корхоналар тажрибаси ёритилиши кераклигини билдирмайди. Бунда у ёки бошқа сифати билан миллий бозорда мавжуд бўладиган корхоналар ва товарлар ёки хизматлар назарда тутилаяпти. Агар тингловчилар кейсларда баён қилинган ҳодисалар билан боғлиқ бўлган муҳит ва соҳани яхши билсалар, улар ўзларини анча ишончлироқ ҳис этадилар. Уларнинг, масалан, америкалик ёки бошқа хорижий истеъмолчилар феъл-атвори ва мотивларини муҳокама қилиши анча қийин кечади. Ўқитувчи ҳам ўзи субъектини яхши биладиган кейс муҳокамасига моҳирона раҳбарлик қилади. Ҳар қандай ҳолда ҳам бундай кейслар муҳокамасида корхона – кейс объекти вакилини талиф қилишдек ноёб имконият мавжуд бўлади. 2. Статистик материаллар, бозор аҳволи ҳақидаги маълумотлар, корхонанинг ижтимоий-иқтисодий тавсифномалари ва шу кабилар кейсга илмийлик ва оддийлик бахш этади. Бунда мазкур материаллар вазиятни ташхис қилиш воситаси ролини бажариши, вазиятни тушуниш учун жуда муҳим бўлган 25 кўрсаткичлар ҳисоб-китоби учун ахборот вазифасини ўташи мумкин. Статистик материаллардан фойдаланишда тингловчи бу материалларни идрок этиши, қуйидаги каби бир нечта саволларга жавоб бериши керак: «Ушбу материаллар вазиятни тавсифлашда қандай роль ўйнайди?», «Материалларнинг ўзидаги қайси нарсалар вазиятни бевосита тавсифлайди?», «Бундай тавсифномалар қандай ҳисоблаб чиқилади ёки ажратиб кўрсатилади?» ва ҳоказо. Статистик материаллар кейс матнида ёки иловада жойлаштирилади. 3. Илмий манбалар, публицистика ва бадиий адабиёт асарлари – булар ҳам кейсни ёзиш учун яна бир манбадир. У ёки бошқа муаммога бағишланган илмий мақолалар, монографиялар ва илмий ҳисоботларни таҳлил этиш орқали ҳам кейс учун яхши материалларни олиш мумкин. Яхши илмий мақола одатда, қандайдир масалани теран тушунтириши билан тавсифланса, илмий монография тадқиқот предметининг бир тизимли, ҳар томонлама тавсифномасини беради. Илмий ҳисоботнинг ўзига хос хусусияти эса, материалнинг долзарблиги ва янгилигидадир. Бундай фан маҳсулотлари ҳар доим ҳам вазиятни баён қилавермайди ва изоҳлаб бермайди. Шунинг учун уларни кейсолог вазият нуқтаи назаридан махсус мушоҳададан ўтказиши керак бўлади. Энг қизиқарли илмий мақолалар кейс-стади методида иккита функцияни бажариши мумкин. Биринчиси шундан иборатки, илмий мақолалар ва уларнинг қисмлари уларни матнга киритиш орқали кейсларнинг таркибий қисмига айланиши мумкин, иккинчиси шундаки, улар кейсни тушуниш учун зарур адабиётлар рўйхатига қўшилиши мумкин. Агар илмий манбалар кейсга қатъийлик ва оддийлик берса, унда публицистика ва бадиий адабиёт асарлари эмоционал тўлиқлик ва предметли изоҳлиликни яратади. 4. Интернет ва унинг ресурслари – кейслар учун туганмас материал манбаидир. Ушбу манба кенг миқёслилиги, тезкорлиги, қулайлиги билан ажралиб туради. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling