Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
1 - намойиш оддий тезликда ўтказилади, талабаларда
касбий ҳаракатнинг амалда қандай бажарилиши тўғрисида тўла ва ҳақиқий тасаввур пайдо бўлиши учун. 2 - намойиш атайин секин тезликда ўтказилади, ҳар бир босқични алоҳида ва ўзига хос хусусиятларини яхшироқ кўрсатиш ҳамда меҳнат хавфсизлиги қоидаларини тушунтириш учун. 3 - намойиш оддий тезликда ўтказилади, ишни бажариш ҳаракати кўникмасини яна бир марта тўла равишда кўрсатиш ва ўқувчиларда «ички суръат» яъни, ҳаракатни бажариш усули, тартиби, кетма-кетлиги, тезлиги тўғрисида аниқ тасаввур пайдо бўлиши учун. Намойиш қилаётган пайтда амалиёт ўқитувчиси ҳар бир ҳаракатини изоҳлаб боради. Шундан сўнг бевосита инструктаж қисми тугайди. 3-поғона. Кўрсатилган тарзда қайтариш - тақлид (имитация). Бу поғонада талабаларнинг ҳар бири амалиёт ўқитувчисининг ҳаракатларини у кўрсатган тарзда қайтаришлари керак. Талабалар ишлаётган пайтда амалиёт ўқитувчиси ўз фикрини билдиради, яхши ишни мақтаб ёмон ишни танқид қилади ва нима қилишни яна бир марта кўрсатади. Ҳамма талабалар иш жараёнини тушунганлигини кўрганидан кейин амалиёт ўқитувчиси машқ қилишни бошлашга рухсат беради. 4-поғона. Машқ қилиш - талабалар кўплаб марта такрорлаш орқали инструмент ва ускуналар билан бажариладиган иш жараёнлари бўйича касбий ҳаракатларни тўғри бажаришни машқ қилишлари учун амалиёт ўқитувчиси уларга етарлича хом ашёлар бериб қўяди. Ҳар бир ўқувчи ўзи ишлайди ва бир хил ишлаш усулларини қўллайди. Агар иш натижаларининг сифати мақбул натижа стандартига (олдиндан белгиланган сифат мезонларига - аниқ мақсадларга) жавоб берса, иш тугатилиши мумкин. Амалиёт ўқитувчиси бу ерда назоратчи вазифасини бажаради. Эслатма. 1-2-босқичлар (поғоналар) давомида амалиёт ўқитувчиси талабаларда дастлабки билимлар бор ёки йўқлигини 39 аниқлаши мумкин. Агар дастлабки билимлар даражаси етарлича бўлмаса, бу ҳолда у қайта назарий дарс ўтказиши керак. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling