Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Ўқитишнинг 4 поғонали методини қўллаш юзасидан йўл-


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

Ўқитишнинг 4 поғонали методини қўллаш юзасидан йўл-
йўриқлар. 
1-поғона. 
 
Тушунтириш-қизиқтириш (мотивация), 
маълумот ва йўриқнома бериш. Амалиёт ўқитувчиси аввал бу
йўриқнома бериш (инструктаж)ни ўқув хонасида ёки иш ўрнида
ўтказиш мақсадга мувофиқлигини ҳал қилади. Бу эса, 
инструктажнинг моҳияти ва турига боғлиқ. У инструктаж вақти
20-30 дақиқадан ошиб кетмаслигини режалаштиради.
Ўрганилаётган мавзу бўйича ишни бажаришга қаратилган 
топшириқ юзасидан инструктаж талабаларнинг қизиқишини 
ўйғотишдан бошланади, чунки уларнинг қизиқиш ва эътибори 
ўрганилаётган нарсага қаратилиши керак.
Сўнгра амалиёт ўқитувчиси талабаларга амалий
топшириқни бажариш учун керакли барча маълумотларни
беради ва бажариладиган жараёнларни тушунтиради. Шу пайтда
у ўзининг амалий иш тажрибасидан келиб чиқиб, мавзуга доир
барча ўқув-дидактик материаллардан, масалан, чизмалар, иш
режалари, эксплуатация бўйича инструкциялар, инструментлар
ва хом ашёлардан кўргазмали материаллар сифатида 
фойдаланиши мумкин.
Ўқитувчи иш босқичларини уларнинг кетма-кетлигида 
тушунтиради ва керак бўлса, талабаларга шу босқичларни
ўзларининг иш режаларига киритишларини талаб қилади. Шу
пайтнинг ўзида у талабаларга сифат фарқини намойиш этиш 
мақсадида яхши ва ёмон синов иши мисолларини кўрсатиши
мумкин. Талабалар нисбатан пассив бўлишади, улар тинглашади 
ва қараб туришади.
2-поғона. Нима қилишни кўрсатиб бериш - намойиш 
қилиш. Бу поғонада амалиёт ўқитувчиси тушунтирган иш 
босқичларини ўзи бажариб, намойиш қилиб кўрсатади. Бунинг 
учун у аввал керакли иш ўрнини пухталик билан тайёрлаб қўйган 
бўлади ва ўша иш ўрнида намойишни ўтказади. Ишни бажариш
учун керакли барча инструментлар хом ашёлар ва иш режаси


38
ҳамда керак бўлса, тегишли станок (ускуна) тайёрлаб 
қўйилган бўлиши керак.
Намойиш қилаётган пайтда амалиёт ўқитувчиси
талабаларнинг диққат билан кузатиб туришларини таъминлайди. 
Ҳар бир ҳаракатни 3 мартадан намойиш қилиб кўрсатиш тавсия 
этилади. Улар қуйидагича бажарилади:

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling