47
Бу келтирилган ҳар бир холат баҳс қатнашувчиларида ўзига
хос руҳий тайёргарлик ва масъулият хиссини келтириб чиқаради.
Демак, дарс мобайнида ўқитувчи
мавзунинг характери ва у
бўйича шакллантириш лозим бўлган билим, малака ва фазилатларга
мос тарзда мунозара шароитини танлаши ва шундан кейингина
машғулотни бошлаши керак. Кўриниб
турибдики, анъанавий
синфда ташкил этиладиган машғулотларнинг
самарадорлиги
деярли
йўқ,
чунки
улар
олдинги
қаторларда
ўтирган
тингловчиларнинг фаоллигигагина йўналтирилган, қолганлар
«ўйиндан ташқари» ҳолатда, бу нарса уларнинг дарс мазмунига
муносабатларида бевосита акс этади.
Кичик, тор доиралардаги ихчам гуруҳларда
уюштирилган
мунозараларнинг э
ркин мавзули, йўналтирилган ва аниқ
сценарийли диспут турлари мавжуд бўлиб, бу танланган мавзуга
ва мунозара гуруҳларининг мулоқот тажрибасига боғлиқдир
(«диспут» сўзининг луғавий маъноси - «фикрлаяпман»,
«тортишаяпман», деган маъноларни билдиради). Кичик гуруҳларда
ташкил қилинадиган мунозаралардаги асосий нарса - гуруҳ
аъзоларининг танланган мавзу хусусиятига қараб, ҳар бирининг ўз
фикр-мулоҳазаларини охиригача баён
этиш имкониятлари
борлигидир.
Бундай гуруҳда бошловчи ҳам қаторда ўтириб, мавзунинг
ечими батамом ҳал бўлмагунча фаол мулоқотларнинг иштирокчиси
бўлиши мумкин. Лекин асосий роль гуруҳнинг
аъзоларига
юкланганлигини ва бевосита ажралиб чиққан норасмий лидер
асосий баҳс юритувчи бўлиши мумкинлигини унутмаслиги зарур.
Бундай баҳс-мунозаралар
турли шароитда, кўпинча баҳс
иштирокчилари учун табиий шароитларда (масалан, синфда,
талабалар аудиторияларида, иш хоналарида ва б.да) ўтказилса
мақсадга мувофиқ бўлади.