Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Асосланган эссени баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

Асосланган эссени баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари: 
• мавзу мазмунига мос келиши (мавзудан четга чиқмаслик); 
• мазмуни, фикри; 
• унга тааллуқли муаммони олдиндан кўра билиш, шахсий 
нуқтаи назари, маълумотлар етарлилиги; 
• услуб, ифода аниқлиги, муайянлиги; 
• орфография қоидаларига риоя қилиниши. 
Беш дақиқали эссе – ўрганилаётган мавзу бўйича олинган 
билимларни умумлаштириш, мушоҳада қилиш мақсадида ўқув 
машғулоти охирида 5 дақиқа оралиғида ўтказилади. Ёзма 
топшириқнинг ушбу тури талабаларнинг мавзуга доир ўз мустақил 
фикрларини ифодалай олишга ёрдам бериш ва ўқитувчига ўз 
талабалари ўқув материали билан танишганда қайси жиҳатларига 
кўпроқ эътибор беришлари хусусида фикрлаш имконини беради. 
Ушбу ёзма топшириқ турида таълим олувчилардан қуйидаги 
икки топшириқни бажариш: мазкур мавзу бўйича улар нималарни 
ўрганганликларини мустақил баён этиш ва улар барибир жавобини 
ололмаган битта саволни бериш сўралади.
Ўқитувчи таклиф этиши мумкин: 
– “Мен бу ... ҳақида нимани ўйлайман” ёки “Нима учун, 
менинг фикримга кўра ...” саволларига жавоб беринг; 
– ўқув машғулотида берилган талаблар учун янги саналган 
ғояни тавсифлаш ва шарҳлаб бериш; 
– 
олинган 
билим, 
кўникмалар 
қаерда 
амалиётда 
қўлланилишини тавсифлаш. 
Ушбу кўринишдаги эссе баҳоланмаслиги ҳам мумкин. Аммо, 
ўқитувчи жуфтликларга ажралиш, ишлар билан ўзаро алмашиш ва 
ёзилганларни муҳокама қилиш таклифини бериши мумкин. Ушбу 
ҳолда ўқитувчи 2-3 та эссени танлаб текшириши мумкин, уларни 
овозини чиқарган ҳолда шарҳлаши талабалар билан муҳокама 
қилиши ва хулоса қилиши мумкин. 
Эркин ёзиш методи - беш дақиқали эссенинг бошқа 
кўриниши бўлиб, талабаларнинг муайян мавзу бўйича ўз 
хаёлларига 
келган 
барча 
нарсаларни 
тўхтамасдан 
ёзиш 
машқларидан иборат. Масалан, талабаларга беш дақиқа ичида 


52
“Улуғбек фожеаси” мавзуси бўйича ўз хаёлларига келган барча 
нарсаларни тўхтамасдан ёзишни таклиф қилиш мумкин. Беш 
дақиқа тугаганида (эслатма, беш дақиқа тугади деб эълон қилинг 
ва ишни тугаллаш учун яна бир дақиқа вақт беринг, зеро қизиқарли 
фикрлар одатда танг вазиятларда туғилади) уларга ўз ёзганларини 
шерикларига ўқиб беришларини таклиф этиш мумкин. 
Мазкур босқичда ўқитувчининг ихтиёрида кўп имкониятлар 
бўлади. Масалан, жуфтликларга ўз фикрларини бутун гуруҳ билан 
ўртоқлашишни таклиф этиш ва гуруҳли ақлий ҳужум вазиятини 
яратиш мумкин. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling