Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
СКАРАБЕЙ” МЕТОДИ 
 
Скарабей - “қўнғиз” - ҳар томондан кавлаб чиқувчи маъносини 
билдиради. “Скарабей” методи талабаларда мантиқий фикрлаш 
қобилиятини, хотирани, шунингдек, муайян муаммони ҳал 
қилишда ўз фикрини очиқ, эркин ифодалаш малакасини 
ривожлантиришига хизмат қилади. Бу методни қўллаш жараёнида 
таълим олувчиларнинг билимлари сифати ва даражасини холис 
баҳолаш, ўрганилаётган мавзу ҳақидаги тасаввурлари кўламини 
аниқлаш имконияти ҳосил бўлади. Шунингдек, бу метод турли 
ғояларни очиқ, эркин, мантиқан ифодалаш, улар ўртасидаги ўзаро 
боғлиқликни аниқлашда ҳам самарали саналади.
Унинг 
ёрдамида 
талабаларда 
қуйидаги 
сифатларни 
шакллантириш, ривожлантиришга эришиш мумкин: мустақил 
ишлаш; мулоқотга эркин кириша олиш; хушфеъллик, ўзгалар 
фикрини ҳурмат қилиш; фаоллик; фаолиятга ижодий ёндашиш; 
фаолиятининг самарали бўлишига қизиқиш; ўз-ўзини баҳолаш.
Ушбу методдан дарснинг муайян босқичларида турли 
мақсадларда фойдаланиш мумкин. Уни умумий тазда қуйидаги 3-
схема кўринишида ифодалаш мумкин: 
3-схема 
“Скарабей” методидан дарснинг турли босқичларида 
фойдаланиш мақсадлари схемаси 


53
Мазкур стратегия талаба томонидан осон қабул қилинади. Зеро, 
у шахсга хос фикрлаш, билиш хусусиятларини инобатга олган 
ҳолда ишлаб чиқилган.
 “ПИНБОРД” МЕТОДИ 
 
 
 
“Пинборд” методи билимларни мустаҳкамлаш ва янги 
билимларни ўргатишга хизмат қилади. Бу метод бўйича 
машғулотда 
иштирокчиларнинг 
вазифалари 
қуйидагича 
белгиланади: 
Таълим берувчи: 
машғулот мавзуси бўйича ҳал этиш лозим бўлган муаммони 
ечишни таклиф этади; 
таклиф этилган муаммони ечиш бўйича ўз нуқтаи назарини 
баён қилади; 
таълим олувчилар билан ақлий ҳужум машғулотини ташкил 
қилади ва бошқариб боради. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling