Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Парадокслар методини қўллаш қоидалари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

Парадокслар методини қўллаш қоидалари 
Талабалар билимларини фаоллаштириб олиш зарур. 
Парадокс объекти сифатида олинаётган жараён ҳақида 
талабаларнинг ўзлари тўғри деб ҳисоблаган фикрлари 
аслида хато бўлиши керак.
Талабалар муаммоли вазиятга ўзлари дуч келишлари керак 
ва тўғри деб билган нарсаларининг хато бўлиб чиққанидан 
тушунмовчиликда қолишлари (ҳайрон бўлишлари) керак. Бу 
ўта муҳим, чунки айнан шу сабабли улар фаол фикрлай 
бошлайдилар, хатони топишга ҳаракат қиладилар. 
Парадоксни, 
қарама-қаршиликни 
қандайдир 
бир 
қийинчиликлар билан адаштирмаслик лозим. 
Парадокслар усули – бу аввалдан билганлари билан янги 
билимлар ўртасидаги кўприкдир. Шу тарзда янги 
билимнинг аввалдан маълум билим билан ўзаро боғланиши 
ва бу жараённи ҳис қилишга талабани «мажбур» қилиниши 
унинг хотирасида янги билимнинг мустаҳкамланиб 
қолишига ёрдам беради. 


58
6-схема 
“Кундалик дафтар” методи босқичлари 
 
 
Ўрганувчиларнинг ҳар бири, масалан бир 
ҳафта давомида, қўйилган муаммони ҳал этиш 
бўйича барча фикрларини ёзув дафтарчасига 
киритиб боради. 
Гуруҳда музокара этиш учун “ўртача” фикр 
тақдим этилади ва гуруҳ ишини тақдим этиш 
учун тайёргарликлар кўрилади. 
Ўқув машғулотида гуруҳлар натижалари 
тақдим этилади ва муҳокама қилинади, 
муаммони ҳал этиш бўйича жамоа фикри ва 
аниқ оқилона таклифлар ишлаб чиқилади. 
Гуруҳ раҳбари билан якка тартибдаги 
музокара пайтида барча нуқтаи назарлар 
аниқланади ва қатъий тасдиқлашлар бартараф 
этилади. 
“Кундалик дафтар” методи – қўйилган 
муаммони ҳал этиш вариантларидан узоқ 
муддат давомида ишланган ва чуқур ўйланган
энг яхшисини баҳолаш ва танлаш имконини 
беради. Бу методни қуйидаги ҳаракатлар 
алгоритмига мувофиқ олиб борилади. 


59
“Ақлий ҳужум”инглизча brain storming” сўзларидан 
олинган бўлиб, бирор муаммо бўйича иштирокчилар 
томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, 
улар орқали маълум бир ечимга келинадиган методдир. Бу 
метод ақлий фаолликни қўзғатади, ижодий ва инновацион 
жараёнларни жадаллаштиради. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling