Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


“Ақлий ҳужум” методини амалда татбиқ этиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
“Ақлий ҳужум” методини амалда татбиқ этиш 
 
“Ақлий ҳужум” методини амалда бевосита ўтказишнинг 
намунавий шартларини келтирамиз. Масалан, экранда ҳал этилиши 


62
зарур муаммо, уни ҳал этишдан кўзланаётган мақсадлар, тегишли 
режа, иштирокчилар риоя қилиши шарт бўлган қоидалар акс 
эттирилади.
Бу тадбирларни амалга оширишга 10 дақиқагача вақт талаб 
қилинади.
 

Муаммони қўйиш ва уни тушунтириш 
Бу босқичда асосий роль “Ақлий ҳужум” методини ўтказувчига 
боғлиқ бўлади. У ташкилотчи ва ижодкор бўлмоғи лозим. 
Олдинига у “Ақлий ҳужум” методи иштирокчиларига бир қанча 
муаммолардан бирини танлашни таклиф қилади. Шу билан бирга 
танланган муаммо мутахассис-қатнашчилар учун долзарб, таниш, 
қизиқарли бўлмоғи лозим.
Агар бу қишлоқ хўжалик фанларига оид муаммо бўлса, унда, 
масалан, 
ўқув 
жараёнида 
қишлоқ 
хўжалик 
экинлари 
агротехникасини яхшилаш ва юқори ҳосил олиш муаммосини 
ўрганиш мумкин. Шунда муаммони қуйидагича қўйиш мақсадга 
мувофиқ:
1. “Ўзбекистонда шўрланган ерлардан қандай самарали 
фойдаланиш мумкин?”.
2. Пахтачиликни ривожлантириш муаммолари.
3. Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш масаласи.
4. Тупроқ агротехникасини ривожлантириш муаммолари ва 
ш.к.
Муаммони шакллантириш ва иштирокчилар томонидан қабул 
қилиниши учун тегишли омилларни ҳисобга олган ҳолда 
муаммонинг умумий таҳлилини амалга ошириш зарур бўлади:
– муаммонинг мураккаблиги нимада;
– муаммонинг таснифи, яъни маълум бир типга алоқадорлиги,
ноаниқлик даражаси ва ҳ.к.;
– мураккаб саволларни аниқлаштириш;
– муаммонинг салбий ва ижобий жиҳатлари (минуслари ва 
плюслари);
– қабул қилинадиган қарорнинг бажарилиши имкониятлари.
Муаммонинг бундай таҳлили муаммо ҳақида тингловчиларда 
тасаввур пайдо қилади ва тингловчилар муаммони ҳал қилиш 
йўлларини топишда қийналишмайди. 
Генерация – эксперимент (разведка) босқичи 
 


63
Шундай қилиб, “Ақлий ҳужум" методини ўтказиш бошланади. 
Олдинига ғоялар яратилишининг эксперимент (разведка) босқичи 
бошланади. Методни ўтказувчи илк ғояларни илгари суради
қоидаларга риоя қилинишини қатъий назорат қилади, айниқса, 
танқидга тааллуқлисига алоҳида эътибор беради. Генераторларнинг
ғояларини 12-жадвалга мос ҳолда тўлдиради. Бу
жараён 5-7 дақиқа 
давом этади. 
 
Ғояларнинг генераторлари учун 
Муаммони ёзинг: Масалан, “Ўзбекистонда шўрланган 
ерлардан қандай самарали фойдаланиш мумкин?”
6-жадвал 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling