Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
АҚЛИЙ ҲУЖУМ» МЕТОДИ
Бу методнинг пайдо бўлиши иккинчи жаҳон урушида Япон денгизида хизмат қилган америкалик мутахассис А.Осборн билан боғлиқ. Ҳарбий кемани қандай қилиб торпедолардан ҳимоя қилиш мумкинлиги масаласида кема кенгаши ўтказилади. Кенгаш қоидасига кўра ҳамма – юнгадан тортиб капитангача ҳар қандай, ҳатто хаёлий ва амалга ошириб бўлмайдиган ғояларни ҳам айтаверса бўларди, ҳар қандай таклифлар ёзиб борилди. Матрослардан бири шундай фикрни илгари сурди: “Торпедони сезиб қолсам, мен бутун жамоани бортга тизардим-да, торпедога қараб пуфлашни буюрардим”. Ғояни эшитиб, ҳамма кулиб юборди, лекин, шу ғояни ҳам ёзиб қўйилди. Муҳокама давомида бу ғоя қайта ишлаб чиқилди ва сувнинг кучли оқимидан фойдаланишга қарор қилинди. Сув насосдан отилаётган оқим ёрдамида торпедога урилди ва у тўхтатилди. Бир қарашда кулгили туюлган ғоя масалани ҳал қилди-қўйди. 50-йилларнинг охирига келиб америкалик психолог А.Осборн ўзи ишлаётган университетда “Ақлий ҳужум” методини кутилмаган ғоя ва таклифлар тўплаш ва мураккаб бўлган масалаларни ечиш усули сифатида тарғиб қила бошлади. Ижодий фаолликнинг ва маҳсулдорликнинг стимулятори ҳисобланган «Ақлий ҳужум» методи асосан янги, оригинал фикрларнинг туғилишига қаршилик кўрсатувчи танқидий муҳитнинг йўқлиги деб аталган психологик механизмга таянади. Бундай муҳитда ҳеч қандай фикр танқид қилинмайди, нотўғри фикр айтишдан қўрқилмайди, ҳеч кимнинг устидан кулинмайди. Шундай қилиб, “Ақлий ҳужум” методи дастлаб АҚШ, Англия, Францияда сўнгра Японияда ишлатилди. 70-йиллардан бошлаб Россияда, 90-йиллардан бошлаб эса, Ўзбекистонда ишлатила бошланди. 60 7-схема “Ақлий ҳужум” методининг асосий қоидалари “Ақлий ҳужум” методини ўтказишдан кўзланган мақсадлар қуйидагилар: – муаммони ҳал қилиш учун ғояларни чиқариш; – ғояларни уларнинг аҳамиятлигига қараб, тартиблаш; – фаол фикрлаш малакасини шакллантириш; – кутилмаган ғояларнинг пайдо бўлиш жараёнини намойиш қилиш; – топилган ғоялардан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш. “Ақлий ҳужум” методи Таълим олувчиларнинг ўзларини эркин ҳис этишларига шароит яратиб бериш Қоғоз варақаларни ғоя (ёки фикр)лар билан тўлгандан сўнг, уларни ёзув тахтаси осиб қўйиш Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling