Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


“Ёзма баҳслар” методи бўйича жавобларни асослаб ёзиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

“Ёзма баҳслар” методи бўйича жавобларни асослаб ёзиш 
варағи намунаси 
Баҳс мавзуси:
ҲА 

Бу жавобни асосланг. 

Далил келтиринг. 


50
ЙЎҚ 

Бу жавобни асосланг. 

Далил келтиринг. 
 
 
”ЭССЕ” МЕТОДИ 
 
Эссе француз тилидан таржимада “тажриба, андаза” 
маъноларини англатади. Эссе – прозаик этюд, қандайдир бир 
предметга оид умумий ёки дастлабки мулоҳазалар. Кўпинча эссе 
ёзиш машғулотнинг бошида, ёки рефлексия сифатида, охирида 
таклиф этилади. Эссе ёзиш кўпинча назарий машғулотлар, 
маърузалар ҳамда мустақил машғулотлар таркибида ўтказилади. 
Унинг қуйидаги турлари тегишли мақсадларга мувофиқ ҳолда 
қўлланилади: 
Эссе – таклиф этилган мавзу юзасидан 1000 дан 5000 гача сўз 
ҳажмидаги иншо.
Эссе – бу муаллифнинг таъкидлаб ўтадиган индивидуал 
нуқтаи назарини эркин ифода этиш шакли; қандайдир мавзу бўйича 
умумий ёки дастлабки дунёқарашни ўз ичига олади. 
Асосланган эссе – қўйилган саволга асосли жавоб 
келтирилган ёзма ишдир. Муаллиф маълум бир нуқтаи назарни 
эгаллайди ва уни ҳимоя қилади, бунда ўзининг нуқтаи назарини 
қўллаб-қувватлаш учун бир қанча асосланган исботларни 
келтиради. Мақсад – муаллиф лозим топадиган қарашларни 
бошқаларнинг ҳам қабул қилишига ишонтириш. 
Асосланган самарали эссе ёзиш учун агар сиз ўз эссеингизни 
ёзиш жараёнида уни фикрий жиҳатдан китобхонларга (уни 
ўқувчиларга) “тақдим эта олсангиз” ва улар билан фикрий мулоқот 
ўрната олсангиз, уни ёзишингиз енгил бўлади.
Асосланган эссе таркиби: 
Мисол сифатида “Менимча мамлакатимиз иқтисоди гуллаб 
яшнайди, агарда ...” мавзусида асосланган эссе ёзинг,
3
деган 
топшириқни бажариш тартибини кўриб чиқамиз: 
1. Мавзу (савол)га нисбатан муаллиф нуқтаи назарининг баён 
этилиши (1 хатбоши). 
3
Д.Тожибоева. Махсус фанларни ўқитиш методикаси. – Т.: 2007, 281-283-бетлар. 


51
2. Баён этилган нуқтаи назарни асослаш – ушбу нуқтаи 
назарни қўллаб-қувватлаш бўйича муаллифнинг ишонарли 
далиллари ва ушбу нуқтаи назарни қабул қилишга ишонтириш. 
3. Хулоса – резюме. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling