Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Дидактик воситалар ва машқ материалларини тайёрлаш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

Дидактик воситалар ва машқ материалларини тайёрлаш. 
4 поғона методи кўп ва катта тайёргарликлар кўришни талаб
қилмайди, яъни жуда оз воситалар билан ҳам ишлаш мумкин. 
Дидактик воситалар ва машқ материаллари сифатида одатда, асл 
(оригинал) иш ҳужжатлари ишлатилади масалан, техник чизмалар 
ёки бирор электр схема, иш босқичлари ва изоҳлар кўрсатилган 
жадвал шаклидаги иш режаси ҳамда назорат варағи, унда
ўқувчининг натижалари ёзиб борилади.
Бунда ушбу чизмалар ва бошқа ҳужжатларни целлофан пакет, 
плёнкага чиқарилмайдиган қилиб солиб қўйган яхши ва 
талабаларга кўриш учун бериш керак. Иш режасини эса
шахсий меҳнат воситаси сифатида ҳар бир ўқувчи ўзи
тўлдириши керак. Бу мақсадда амалиёт ўқитувчиси тегишли
шаклни тайёрлайди ва ўқувчиларга тўлдириш учун тарқатади.
Назорат ёки баҳолаш варағи ҳам тегишли шаклда бўлиши
керак. Уни ўқитувчи натижаларнинг исботи сифатида машқлар
тугаганидан кейин ўзида сақлаб қолади.
Қўшимча 
равишда 
талабаларга 
тарқатма 
дидактик 
материаллар 
(карточка-топшириқлар) 
берилиши
мумкин.
Тарқатма материаллар дарсликлар, махсус адабиётлар ёки
эксплуатация бўйича йўриқномалардан олинган қисқа 
маълумотлар (кўчирмалар) бўлиши мумкин.
Машқ материаллари деб амалий машқларни бажариш учун
керак хом ашёлар, сарфланадиган материаллар ва ёрдамчи
материалларни айтилади. Улар касб-ҳунарни ўргатишга бевосита
боғлиқ 
бўлиб, 
таълим 
берувчи 
корхона 
(фирма)нинг
маҳсулотларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Керакли машқ
материалларини амалиёт ўқитувчиси одатда, бир йил олдиндан
режалаштиради. Уларни ҳисоблашда қуйидаги маълумотларга 
асосланилади:
ҲУЖЖАТ 
Техник 
чизма ёки 
электро 
схема 
Иш режаси 
Тарқатмалар 
Назорат 
варағи 


40
- бир йилда таълим оладиган талабалар сони, бир йилда
ўтказиладиган машқлар сони ва бунинг учун керакли хом ашё
сарфи ва ёрдамчи материаллар миқдори.
Жуда 
оддий 
мисол: 
Эговлаш 
машқлари 
учун
40ммx40ммx100мм хажмидаги тўрт қиррали пўлат кўзда
тутилган. Йил давомида тахминан 30 ўқувчи шу машқни 
бажарадилар. Демак, бу йил учун 3 метр пўлат керак бўлади (30 
киши x 100 мм). Бундай режаларни тузиш учун амалиёт
ўқитувчиси шундай ҳужжатни ишлаб чиқиши керакки, унда
қуйидаги индикаторлар (маълумотлар) бўлиши керак:
- барча курслар давомида ўтказиладиган машқлар рўйхати 
(номи ва сони);
- бирор техник чизма мавжудлиги ; 
- бу машқлар бўйича хом ашё ҳажмлари кўрсаткичлари (ҳар 
бир маҳсулотнинг тайёр ҳажми ҳамда тайёрлаш жараёнидаги 
чиқиндилар);
- зарур бўладиган асбоблар, текшириш ва ўлчаш асбоблари,
ёрдамчи воситалар, бошқа керакли асбоб-ускуналар тўғрисида 
маълумотлар;
- кўникмаларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун 
тахминан қанча вақт талаб қилиниши тўғрисида маълумотлар.
Режалаштиришда эътибор бериш керак бўлган кейинги
нарса - бу асбобларнинг ейилиши. Буни инобатга олиш лозим, 
чунки амалиёт ўқитувчиси қачон ва қанча миқдордаги
асбобларни алмаштириш керак бўлишини билиши зарур.
Тайёрлаб қўйиладиган асбобларни икки турга бўлинади:
- устахонада умумий фойдаланиш учун мўлжалланган
асбоблар (масалан қимматбаҳо ўлчаш воситалари камдан-кам
ишлатиладиган махсус асбоблар);
- иш ўрнида якка тартибда (индивидуал) фойдаланиш учун
мўлжалланган асбоблар (ўқувчига бериб қўйилади);
- асбоб-ускуналарга тааллуқли, уларни созлаш, таъмирлаш
чархлаш ва ш. к. асбоблар;
- амалиёт ўқитувчисининг асбоблари ва ҳоказо.


41
Ҳар бир ўқувчида ўзининг индивидуал асбоблари бўлса,
фақат шундагина ҳамма ўқувчилар машқларни бир вақтда 
бажаришлари мумкин.
Агар бунинг иложи бўлмаса, бошқа ташкилий ечимлар
топилиши керак, масалан, асбобларни галма-гал ишлатиш,
машқларни алмаштириб ўтказиш ва бошқа ечимлар. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling