Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
«РОТАЦИЯ» МЕТОДИ
Ротация сўзи алмаштириш маъносини билдиради. 106 Ротация методи машғулот мавзусини ҳар бир кичик гуруҳ алоҳида-алоҳида муҳокама қилиб чиқиши ва ёзганларини бутун гуруҳ жамоа бўлиб таҳлил қилиб кўриши учун қўлланилади ва қуйидаги босқичларда амалга оширилади: -дарс мавзуси бўйича номерланган топшириқлар (масалан, режадаги мавзучалар) плакатларга ёзилиб доскага осиб қўйилади; -топшириқлар сони учта бўлса, талаба-ўқувчилар ҳам шунча кичик гуруҳларга ажратилади ва гуруҳчалар номерланади; -кичик гуруҳлар ўзларининг номерларига мос номердаги топшириқни ва уни бажаришда фойдаланиладиган ёзма маълумотлар пакетини олади; -кичик гуруҳлар ўзларига тақдим этилган материалларни ҳамкорликда ўрганиб, топшириққа ўз жавобларини ёзадилар; -жавоблар кичик гуруҳдаги ҳуснихати чиройли бир талаба ўқувчи томонидан ёзилади; -топшириқларга ёзилган жавоблар варағи, маълумотлар пакети кичик гуруҳлараро алмаштирилади ва қўшимчалар қилинади, бироқ жавобларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди; -жавоблар қайси кичик гуруҳники эканлиги ажралиб туриши учун уларга ҳар хил рангдаги фламастерлардан фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек кичик гуруҳлар номерланиб, улар ўзларининг жавобларини шу номер остида ёзишлари ҳам мумкин; -жавоблар ёзилган варақлар доскадаги осиғлиқ плакатларга скотч билан ёпиштирилиб, ўқитувчи иштирокида муҳокама қилинади, умумлаштирилади ва тўғри жавоблар дафтарларга ёзиб олинади; -тўғри ва мукаммал жавоблар сонига қараб талаба-ўқувчилар рағбатлантирилади ва баҳоланади. “АКВАРИУМ” МЕТОДИ Аквариум методи ўқувчи-талабаларда фикрлаш, тинглаш, кузатиш, баҳолаш, ўз фикрларини баён қилиш ва ҳимоя қилиш қобилиятларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш имконини беради. Бу методни амалга оширишда гуруҳ аъзоларидан уч нафар талаба ажратиб олиниб, уларга хона ўртасидаги стол атрофига ўтиришлари ва қўйилган муаммони ўн минутгача вақт давомида 107 биргаликда муҳокама қилиб, якуний фикрларини билдиришлари сўралади. Бу уч нафар талабаларни аквариумдаги балиқларга қиёс қилинади. Уларнинг атрофида ўтирган кузатувчи талабалар ўртадаги, яъни аквариумдаги талабаларнинг фикрларини диққат билан тинглаб, уларни тўғри ва нотўғрига ажратиб ёзиб боришади ҳамда муҳокама пайтида ўзларининг қарашларини баён этишади. Етарли даражада фикр билдира олмаган ўртадаги, яъни аквариумдаги талабалар ўз ўринларини кучли фикр билдирган кузатувчи талабаларга бўшатиб берадилар. Ҳар бир муаммо юзасидан билдирилган фикрлар талабалар иштирокида ўқитувчи томонидан умумлаштирилади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling