Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
СИНЕКТИКА” МЕТОДИ 
  “Синектика” методини 1960 йилда АҚШда У.Гордон 
томонидан ишлаб чиқилган. Бу метод таълим олувчиларга 
муаммонинг унсурларини ифодалашга, ижоднинг бош мақсадини 
ажратиб олишга, турли хил характердаги вазифаларни ечишнинг 
ҳар хил вариантларини излашга ёрдам беради ва улар қуйидаги 
шаклга эга бўлади: бевосита (маълум бир вазифанинг ечилишига 
ўхшатиб ечилади), шахсий (объектдаги берилган вазифа образига 
киришга уриниб кўриш ва шу нуқтаи назардан фикрлашга ҳаракат 
қилиб кўриш), рамзий (икки жумла билан вазифанинг образли 
моҳиятини айтиб бериш), хаёлий (гўёки эртаклардагидек мазмун ва 
тузилишга эга бўлган вазифани ечадилар).
Бу билан бўлгуси мутахассисларда абстракциялаш малакаси
муҳокама мазмунидан ўзини фикран олиб қочиш, ақл юритиш 
мойиллиги, хаёлот, баҳсларга киришиб кета олиш, боғланиб қолиш 
ҳавфи бўлган ғоялардан узоқлашиш, бошқалар фикрини тинглаш
сафдоши билдирган ғояларга нисбатан чидамли бўлиш, 
одатдагилар ичидан ғайри одатийларини, ғайри одатийлар ичидан 
одатдагиларини топиш, ўхшашликлар (аналогиялар)дан унумли 
фойдаланиш каби синектик фикрлашга бўлган қобилият 
шаклланади. 
Бу метод амалий машғулотлар, семинарлар ва лаборатория 
машғулотлари учун қулай бўлиб, «ақлий ҳужум» методига яқин.
Бунда талаба дарсда қўйилган муаммони ҳал қилиш юзасидан


108
ўхшашликларга асосланган ҳолда ўз фикрларини, қарашларини
олға суради. Бунда ўхшашликлар бевосита, шахсий, рамзий ва
хаёлий бўлиши мумкин.
“ДУМАЛОҚ СТОЛ” МЕТОДИ 
“Думалоқ стол” методи амалий машғулотлар учун қулай.
Бунда ўқитувчи томонидан битта савол ёзилган варақ кичик
гуруҳга тақдим этилади. Талабалар ўзларининг исм-
шарифларини ва саволга жавобларини ёзиб, варақни ёнидаги 
талабага узатади. Шу тариқа ёзилган жавоблар йиғиштириб
олиниб, талабалар иштирокида нотўғрилари ўчириб чиқилади ва 
натижалар баҳоланади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling