У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

 
 


196
Меланхолик 
1. Уятчан ва камгап 
2. Янги шароитда ўзини йўқотади 
3. Янги одамлар билан мулоқот ўрнатиши қийин 
4. Ўз кучига ишонмайди 
5. Ёлғизликдан зерикмайди 
6. Муваффақиятсизликка учраса ўзини йўқотади 
7. Ўз дунёсига кириб кетишига мойил 
8. Тез толиқади 
9. Пичирлашгача борадиган тинч, сокин нутқ 
10.Беихтиёр суҳбатдошининг характерига мослашади 
11.Таъсирчан 
12.Мақтов ва танбеҳларга кучли таъсирчанлик 
13.Ўзи ва атрофдагиларга юқори талаблар қўяди 
14.Икир-чикир ва шабҳаланишга мойиллик 
15.Ҳамма нарсани юрагига яқин оладиган 
16.Ҳаддан ташқари аразчан 
17.Мулоқотчан эмас, ўз фикрини биров билан бўлишмайди
18.Фаол эмас, журъатсиз 
19.Бўйсинувчан 
20.Атрофдагилардан ёрдам сўраб, раҳм-шафқат уйғотади 
 
 


197
Натижалар таҳлили
Сиз ўзингизда учрайдиган сифатларни «+» белгиси билан белгиланг. Ҳар бир 
типдаги «+»лар сонини ҳисобланг (Z) ва фоизларда ифодаланг.
Масалан: 
20 – 100% 
Z – Х % 
%Х + %С+ % Ф+%М 
Ҳисоблаб чиқгандан сўнг ҳар бир темперамент бўйича фоизлар аниқланади: 
1. 40% ва ундан юқори бўлса, шу темперамент тури сизда устунлик қилади; 
2. 30 – 30 % гача бўлса, шу темперамент тури хусусиятлари яққол намоён 
бўлади; 
3. 20 – 29 % гача бўлса ўртача;
4. 10 - 19 % гача бўлса кам даражада
5. 0 – 9 % гача бўлса хос эмас. 
 
 
 


198
ДИҚҚАТНИ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ 
Диққатнинг текшириш усуллари кўп бўлиб, уни қуйидаги синамалардан 
бошлаш мумкин. Агар талабалар хонада 2-3 кундан ошиқ дарс ўтаётган бўлишса, 
уларнинг диққатини якка тартибда текшириш мумкин. Синов талабаларни 
огоҳлантирмасдан тўсатдан ўтказилади. Бунинг учун талабалардан биттасига 
қуйидаги савол билан мурожаат қилинади: “Орқага ўгирилмасдан айтингчи, ушбу 
хонанинг орқа томонида нималар бор?” ёки талабанинг кўзи боғланади ва ундан 
ушбу хонада нималар бор, уларнинг сони нечта, улар қаерда ва қай тартибда 
жойлашганлиги сўралади. Синалувчи берган тўғри жавоблар сони қанча кўп бўлса, 
демак унинг диққати шунча ўткир бўлади. 
Диққат ўткирлиги ва тезлигини текшириш усули. Синалаётган талабага 
қуйидаги саволлар билан мурожаат қилиш мумкин. Бу синамани 2 хил вариант ёки 
2 босқичда ўтказиш мумкин: 1) Талабанинг кўзи боғланади ва саволларга жавоб 
бериб бошлайди; 2) Талабага хонадаги нарсаларга бир кўз югуртириб (5 сония) 
кейин саволларга жавоб бериш буюрилади. Талаба тез-тез жавоб бериши керак. 
Агар синама бир нечта талабада ўтказилса, кимнинг диққати ўткирроқ эканлигини 
аниқлаш учун секундомердан фойдаланилади. Барча талабалардан битта хонада 
синамани ўтказиш мумкин эмас, чунки улар хонадаги нарсаларни ёдлаб олишлари 
мумкин. Диққат чарчаб қолмаслиги учун хазил-мутойибали саволлар ҳам бўлиши 
керак.
Хонада нечта стул бор? Нечта стол бор? 
Хонадаги қизларнинг қўли нечта? 
Хонадаги столларнинг оёғи нечта? 
Нечта талаба ойна олдида ўтирибди? 
Хонада нечта чироқ ёниб турибди? 
Стол устида нечта китоб турибди, нечтаси очилган? 
Нечта талаба галстук тақиб келган? 
Чап томонда ўтирган талабаларнинг бармоқлари қанча? 
Нечта қиз шимда келган? 
Шу ва шунга ўхшаш синамалардан кейин қуйидаги синамаларни ўтказиб 
бошлаш мумкин. 


199

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling