У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

 
ПИКТОГРАММА МЕТОДИ 
Бевосита эсда олиб қолиш хусусиятларини пиктограмма, яъни расмли 
ассоциациялар методи орқали ҳам ўрганиш мумкин. Пиктограмма экспериментал-
психологик тадқиқот усули сифатида биринчи марта Л.В.Занков (1935) томонидан 
қўлланилган. Синалувчи аниқ сўзни расмдаги тасвир орқали эслаб қолиши керак. 
Синалувчи сўз ва тасвир ўртасидаги алоқани ўйлаб топиши керак, бу эса 
кейинчалик сўзни қайта эсга туширишига имкон беради. 


149 
Расм ва сўз ўртасидаги ассоциатив алоқани шакллантириш жараёнида инсон 
шундай мазмунли алоқаларни танлайдики, унинг фикрича, бу расмлар сўзни эслаб 
қолиш учун яроқли бўлади. (А.Р.Лурия, 1967). Шунииг учун ҳам бу методика 
орқали 
тадқиқот 
ўтказиш 
фақатгина 
ассоциатив, 
бевосита 
хотира 
хусусиятларинигина эмас, фикрлаш фаолияти характери, тушунчали тафаккурнинг 
ривожланиш даражаси ҳақида ҳам билиш имконини беради. (С.В.Лонгинова, 
СЛ.Рубинштейн, 1972, Б.Г.Херсонский, 1988). 
Методиканинг мазмуни шундан иборатки, синалувчи аниқ бир сўзни — 
тушунчани эслаб қолиш учун ўзи мустақил расм ёки схема чизади. Бу чизилган 
расм ёки схема кейинчалик сўзни - тушунчани эсга туширишга ёрдам бериши 
керак. Алоҳида ҳарф ёки сўзларни ёзиш тавсия этилмайди. Тажриба ўтказиш учун 
олдиндан тайёрланган қогоз вароғи ва қалам керак бўлади. 
Синалувчига қуйидаги кўрсатма берилади: «Мен сизга сўзларни айтаман, сиз 
бўлсангиз уларни эслаб қолиш учун кичиқроқ расм чизиб олинг. Расм чизиш 
тезлиги ва расмнинг сифати сизни хавотирлантирмасин. Асосийси, сиз кейин 
расмга қараб туриб, эслаб қолиш учун қандай сўзлар берилганлигини айтсангиз 
бўлади». 
Сўзлар (ёки сўз бирикмалари) қуйидагилар бўлиши мумкин: 
Байрам
Зийрақлик 
Тараққиёт Кексалик
Қайғу
Ғамгинлик 
Оғир иш
Азоб 
Ҳокимият
Ҳордиқ 
Совуқ
Қўрқув 
Хиёнат
Қалб
Ёруғлик 
Жасорат 
Бойлик 
Дўстлик 
Бахт
Чексизлик
Бола қанчалик ёш бўлса, топшириқни бажаришга у шунчалик қийналади. Бу 
уларда тафаккурнинг аниқ услуби, механиқ хотира устунлиги, расм чизиш 
малакаларининг етарлича ривожланмаганлиги билан боғлиқ. Лекин 11-12 ёшдан 


150 
болалар материалнинг қисмлари ўртасида боғланишлар (ассоциация) ўрнатишда 
кўринадиган англанган операциялар асосида эслаб қола бошлайдилар. 
Тадқиқот мобайнида қуйидаги қисмларни ўз ичига оладиган қарор 
«Пиктограмма» методи бўйича тадқиқот қарори 
т/
р 
Сўзли қўзгатувчи 
Расм 
Шархлаш 
Жавоб 
1. 
Байрам
2. 
Тараққиёт
3. 
Қайғу
4. 
Оғир иш 
5. 
Ҳокимият
6. 
Совуқ 
7. 
Хиёнат
8. 
Ёруғлик 
9. 
Бойлик 
10

Бахт 
Пиктограмма методикаси ёрдамида ассоциатив жараёнлар хусусиятлари
болада сўзнинг аниқ ёки мавҳум мазмуни ўртасидаги алоқа ўрната олиш 
хусусиятлари ҳақида билиш мумкин. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling