У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

 
 


10 
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ ФАНИ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
РУҲИЙ ФАОЛИЯТ ТИЗИМИ 
Психология – инсонга атроф-муҳитнинг таъсири туфайли унинг 
миясида пайдо бўладиган жараёнларнинг механизми ва қонуниятларини 
англашга, шу орқали инсонни хулқ-атворини, фаолиятини ва характерини 
билишга қаратилган фан. 
Психология термини грекча сўзлардан олинган 
бўлиб, «psyche» — руҳ, ва «logia» — таълимот руҳият тўғрисидаги таълимот
деган маънони англатади. Психология фан бир неча асрлар олдин шаклланган 
фан бўлиб, бу фан фалсафа фани билан узвий боғлиқ. Шу билан бир қаторда
бу фан инсон имкониятларидан унумли фойдаланишда, уни шакллантиришда 
ва тарбиялаш жараёнида мақсадлари борасида педагогика фани билан ҳам 
боғлиқ. Руҳий соғломликни асраш мақсадида бу фан тиббиётнинг бошқа 
фанлари: неврология, психиатрия, педиатрия, терапия, нейрохирургия
эндокринология билан узвий боғлиқ. 
Психологиянинг вазифалари: 
1. Руҳий жараёнларни конкрет фактларини миқдорий ва сифатий текшириш. 
2. Руҳий жараёнлар қонуниятларини ўрганиш. 
3. Руҳий ҳолат, руҳий реакциялар, руҳий жараёнларнинг у ёки бу тарзда 
ривожланиш механизмини ўрганиш. 
Психологиянинг тармоқлари:
1. Қиёсий психология 
2. Ёшга оид психология 
3. Педагогик психология 
4. Мухандислик психологияси 
5. Меҳнат психологияси 
6. Ижтимоий психология 
7. Юридик психология
8. Тиббий психология. 


11 
Психология фан ривожланишида бир қанча йўналиш ва концепциялар 
мавжуд бўлиб, улар фаннин амалиёт ва назарий жиҳатдан боғлиқлигини, 
даволаш ва меҳнат тамойилларини яратилиши асоси бўлиб хизмат қилди. 
Тиббий психология – тиббиётнинг ажралмас бўлаги бўлиб, инсон руҳий 
фаолиятини, 
унда 
кечаётган 
руҳий 
ўзгаришларни 
ривожланиш 
қонуниятларини, касалликдан олдинги, касаллик даври ва касалликдан 
кейинги руҳий ўзгаришларни ўрганадиган фан. 
«Тиббиёт психологияси» фанининг мақсад ва вазифалари, бола руҳияти 
шаклланишининг асосий босқичлари, олий нерв фаолияти, анализаторлар ва 
миянинг функционал системаси, унинг такомиллашуви ва шахс сифатида 
шаклланиши босқичларини ўрганади.
Тиббий психология фанини 2 қисмга бўлиб ўрганамиз:
1.Умумий психология асослари қисмида сезги ва идрок, диққат ва хотира, 
тафаккур, онг, шахс, темперамент, характер тўғрисидаги руҳий 
жараёнларнинг меъёрий меъзонлари ва психогигиена, психопрофилактика ва 
деонтология, психосоматик ва соматопсихик муносабатлар, органик 
касалликларда беморлар психологияси, психодиагностика, психоанализ
психотерапия ва психофармакотерапия ҳамда беморлар психологиясини 
текширишнинг умумий қонун-қонун қоидалари ҳақида тасаввурга эга бўлиши 
лозим. 
2. Хусусий тиббий психология. Руҳий жараёнларни ўзгариши
индивидуал равишда касалликлардан олдин, касаллик даврида ва касалликдан 
кейинги вақтда ҳар бир бемор ва касаллик мисолида ўрганиб борилади.
Тиббиёт институти талабалари тиббиёт психологияси тарихи, унинг 
ривожланишига Ғарб ва Шарк олимларининг қўшган ҳиссалари, 
Ўзбекистонда 
тиббиёт 
психологиясининг 
ривожланиш 
тарихи, 
психофизиологик жараёнларнинг шаклланиш босқичлари, мия ва руҳий 
жараёнлар орасидаги боғлиқлик, миянинг функционал системаси, олий руҳий 
функциялар, умумий психология асослари, психосоматик бузилишлар, асосий 


12 
психодиагностик 
усуллар, 
психотерапевтик 
даволаш 
йуллари 
ва 
фармакологик дориларни қўллай олишни билиши керак. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling