У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

НУТҚ 
 
Одам ўз фикрларини бошқаларга билдирмоқ учун уларни сезги аъзолари
орқали таъсир қиладиган моддий воситаларда ифодалаши нутқ дейилади. 
Инсоннинг фикрини тақдим этишнинг фонетик ёки график усули бу
нутқ бўлиб, у тафаккур жараёни билан боғлиқ равишда намоён бўлади.
Нутқнинг характеристикаси: 
1. Нутқнинг аниқлиги 
2. Нутқнинг тушунарлилиги 
3. Нутқнинг тартиблиги 
4. Нутқнинг сокинлиги 
5. Нутқнинг модулланганлиги 
6. Нутқнинг ҳиссий ранг-баранглиги 
Тил орқали инсонлар бир бирлари билан мулоқот қиладилар. 
Мулоқот жараёнида инсонлар бир-бирлари билан билиш ва ҳиссий
жараёнларидаги тааъсуротлардан ҳосил бўлган ахборотларни алмашадилар.
Нутқ – одамлар тил орқали бир-бири билан муомала ва алоқа қилишининг 
алоҳида усулидир. Одам ўз нутқи ёрдамида ўзининг билимлари, фикрлари, 
хислари ва истақларини бошқа кишиларга айтиб бера олади. Нутқ тиббиёт 
соҳасида, айниқса тиббий психолог ва психиатр мутахассислари фаолиятида 
муҳим роль ўйнайди. Чунки кундалик фаолият беморларга ўз фикрлари 
орқали руҳий озуқа бериш, тетиклашиш, соғайишга бўлган ишончини янада 
кучайтириш бевосита нутқ орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, ҳар 
бир тиббиёт ходими нутқи ёмонлашган ёки нотўғри ривожланган кишиларга
ёрдам кўрсатиши ёки бўлмаса йўллланма бериши керак. Бунинг учун улар 
нутқ фаолияти, бузилишлари ҳақидаги билимларни эгаллаб олишлари керак. 
Нутқ воситаси билан алоқа боғланиш жараёнида ҳар бир киши 
билимларнинг кўп қисмини бошқа кишилардан олади. Нутқ воситасида алоқа 
боғлаш одамнинг доимий эҳтиёжи бўлиб, бу алоқа фикр алмашувга хизмат 
қилади. Ҳар бир кишининг нутқи болалик чоғидан бошлаб ўсиб боради, 


34 
бунинг сабаби ҳам бошқа кишилар билан алоқада бўлиш эҳтиёжидир. 
Нутқнинг анатомик-физиологик асослари бош мия пўстидаги алоҳида 
марказлар фаолияти ва нутқка оид мускул аппарати ҳисобланади. Нутқ 
ўзининг бажарадиган вазифасига қараб, ички ва ташқи нутқга бўлинади. 
Ташқи нутқ ўз навбатида иккита оғзаки ва ёзма нутқга ажратилади. 
Оғзаки нутқ – бошқа кишилар билан бевосита қилаётган алоқамизда 
фойдаланиладиган нутқдир. Оғзаки нутқнинг жаранглашидаги фарқларни 
ҳисобга олиш зарур. Нутқ тембри унинг ифодали, эмоционал буёқли 
бўлишида роль ўйнайди. Ёзма нутқ бевосита алоқа боғлаш воситаси 
бўлмасдан, балки кўпинча бошқа вазиятда, бошқа бир жойда тўрган ёки 
туриши мумкин бўлган одамлар билан алоқа боғлаш воситасидир. Баъзан 
ҳаётда нутқ аъзоларининг нотўғри ҳолатда жойлашуви кузатилиб, бу 
физиологик дудуқланиш дейилади. Агар бу ҳолат бола ривожланишининг 4 
ёшидан кейин ҳам давом этса, патологик дудуқланиш деб аталади. Бундай 
ҳолларда мазкур паталогиянинг сабабларини аниқлаш ва даволовчи педагог 
логопед ёрдамига мурожаат қилиш зарур. 
Дудуқланиш – «ш – ш» лаб гапиришда, - «с – с» лаб гапиришда, чучук тил 
билан сал – «ш – ш» лаб гапиришда намоён бўлади. Сўзларни дона-дона 
талаффуз этишда иштирок этувчи мускул бузилишида мия стволида бош 
суяги нервлари ядросининг шикастланиши натижасида ёки бош мияга 
келувчи нерв толаларининг зарарланиши натижасида нутқ, товушларни 
талаффуз қилиш ёмонлашади – дизартрия пайдо бўлади. Баъзан товушнинг 
вақтинча функционал йўқолиши – афония кузатилади. Бундай ёмонлашув 
асабийлашиш вақтида учрайди. Оғзаки нутқ билан ёзма нутқ ўртасида фарқлар 
касаллик туфайли кучайиши мумкин. Органик ва функционал характердаги 
марказий нерв системаси касалликларида ёзув, хат анча ёмонлашади. Кўпинча 
ёзма нутқнинг ёмонлашуви бош мия қобиғининг оптик, нутқ ва ҳаракат 
нутқларнинг ўчоқли шикастланишларида кузатилади. Ёзма нутқнинг 
ёмонлашуви аграфия дейилади.


35 
НУТҚНИНГ БУЗИЛИШИ 
Бош миянинг органик зарарланиш касалликлари, жароҳатларида, кала 
суялари шикастланишида, истерияларда нутқнинг бузилиши кузатилади. 
Нутқнинг бузилиши афазия дейилади. Афазиянинг бир неча турлари фарқ 
қилинади, уларнинг кўпгина умумий ва бир-биридан фарқ қиладиган 
хусусиятлари бўлади. Афазия билан оғриган беморларда сўзлар ва уларни 
ташкил этувчи нутқ товушларини тўғри танлаш бузилади, шунингдек 
мустакил нутқнинг грамматик тузилиши хам бузилади. Бундай беморларнинг
нутқи камбағаллашиб, ишлатиладиган сўзлар заҳираси анча чекланган бўлади. 
Бир хил сўзларни ва бўғинларни бошқалари билан алмаштириш содир 
бўлади. Гапнинг айрим қисмлари ўртасидаги боғланиш бузилади. Бндай 
беморларнинг нутқи камбағал, ишлатиладиган сўзлар заҳираси анча
чекланган бўлади. Бир хил сўзларни ва бўғинларни бошқалари билан 
алмаштириш содир бўлади. Гапнинг айрим қисмлари ўртасида боғланиш 
бузилади. Шунингдек ўқиш ва ёзилишнинг ёмонлашуви хам кузатилиш 
мумкин. Афазиялар мотор, сенсор, амнестик, тотал афазияларга ажратилади. 
Мотор афазиялар сўзларни талаффуз қилишга қобилиятсизлик ва 
қобилиятнинг сезиларли равишда пасайишидир. Беморлар гапиришга ҳаракат 
қиладилар, лекин факат бир неча сўз ёки бўғинларнигина айта оладилар. 
Бундай бузилиш Брок маркази зарарланганда кузатилади. Беморлар ўзларига 
қаратилган нутқни тушунадилар. 
Сенсор афазия атрофдагилар нутқини ёмон тушуниш билан 
характерланади. Ёзувда қўпол бузилиш кузатилади. Сенсор афазия билан 
оғриган беморларга нисбатан ўзларига қаратилган нутқни тушуниш кўпроқ 
ёмонлашган бўлади. Улар кўпинча ўзларига берилган саволларни тушуниш у 
ёқда турсин, ҳатто оддий имо-ишораларни ҳам тушунмайдилар. Бундай 
беморлар эркин гапирадилар, лекин анча бузилган ва бир мунча тушунарсиз 
бўлган нутқда бир хил сўзлар ва бўғинларни бошқалари билан алмаштиришга
кўп марта йўл қўядилар. Кўпинча уларнинг нутқи сўзлар йиғиндисидан иборат 


36 
сўзларни танлашга айланиб қолади. Беморлар учун нутқ беқарорлиги 
(логорея) хосдир. 
Амнестик афазия нарсаларнинг номларини айтиш қобилиятининг 
бузилишда намоён бўлади. Керақли сўз кўпинча бевосита сўзнинг нарса билан 
боғлиқлигидан эмас, балки беморнинг нутқ контекстини англашидан пайдо 
бўлади. Бемор жаррохлик столи устида тўрган кайчини пичок деб айтади. 
Тотал афазия нутқнинг барча турлари йўқолиши бидан характерланади. Бемор 
гапиришига ҳаракат қилиб, баъзан у ёки бу товушни талаффуз қилиши 
мумкин. Бу ҳолат бош мияда қон айланиши бузилганда ва атрофик 
шикастданишда кузатилади. 


37 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling