У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

С Е З Г И В А И Д Р О К 
Сезги – бу оддий руҳий жараён бўлиб, оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг 
айрим сифат ва хусусиятларининг онгимизда акс этиши натижасининг 
англаниши.
Сезги аъзолари, яъни рецепторлар ахборотни мунтазам равишда қабул 
қилиб олади, саралайди, жамлайди ва мияга етказиб беради. Мия бундай 
ахборотни бениҳоя катта ва туганмас оқимини ҳар дақиқада қабул қилиб ва 
қайта ишлаб туради. Сезги аъзолари ташқи оламнинг киши онгига кириб 
келадиган ягона йщлидир. Биз материянинг рангини, шаклини, ҳажмини, 
консистенциясини, ҳидини, таъмини, оҳангини сезги аъзолари билан қабул 
қила оламиз. Сезги аъзолари кишига теварак-атрофидаги нарса ва ҳодисаларга 
мўлжал олиш имконини беради. 
Сезги нерв системасининг у ёки бу қўзғатувчидан таъсирланувчи 
реакциялари тарзида ҳосил бўлади ва ҳар қандай психик ҳодиса каби 
рефлектор хусусиятга эга. Қўзғатувчининг ўзига айнан ўхшайдиган 
анализаторга таъсири натижасида ҳосил бўладиган нерв жараёни сезгининг 
физиоллогик асоси бўлиб ҳисобланади.
Анализатор уч қисмдан таркиб топади:
1. Ташқи қувватни нерв жараёнига ўтказадиган махсус трансформатор 
ҳисобланган периферик бўлим (рецептор, физик момент) 
2. Анализаторнинг периферик бўлимини марказий анализатор билан 
боғлайдиган йўлларни очадиган афферент (марказга интилувчи) ва эфферент 
(марказдан қочувчи) нервлар (физиологик момент)
3. Анализаторнинг периферик бўлимларидан келадиган нерв 
сигналларининг қайта ишланиши содир бўладиган қобиқ ости ва қобиқ 
(миянинг ўзи билан тугайдиган) бўлимлари (психик момент). 
Сезгининг ҳосил бўлиши рефлектор ёйи туфайли бўлади.
Таблица 1. Сезгининг модаллиги ва хусусиятлари (Блум, 
Лейзерсон, Хофстедтер) 


15 
Модаллилик Сезувчи аъзо Сифат 
Рецепторлар 
Кўриш 
Тўр парда 
Яққол, 
ҳаракат, 
ўлчам 
Таёқча ва колбача 
Эшитиш 
Лабиринт 
(улитка) 
Баландлик, 
вазн,оҳанг
Туксимон ҳужайралар 
Мувозанат 
Вестибуляр 
аппарат 
Тортишиш 
кучи 
айланиш 
Макуляр ҳужайралар 
Вестибуляр ҳужайралар 
Тактил 
Тери 
Босим тебраниш 
Руффин оқанчании 
Диски меркель диския 
Пачини таначалари 
Таъм 
Тил 
Ширин ёки нордон 
таъм 
Аччиқ ёки шўр таъм 
Тил учидаги таъм билиш 
сўрғичи 
Тил асосидаги таъм билиш 
сўрғичи 
Ҳидлов 
Ҳидлов 
нервлари 
Гул ҳиди 
Мева ҳиди 
Хушбўй ҳид 
Ҳидлов рецепторлари 
Акс этиш хусусиятига ва рецепторларнинг жойлашган ўрнига қараб 
сезгилар одатда уч гуруҳга ажратилади:

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling