У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


ХОТИРА ВА УНИНГ ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯСИ, ТУРЛАРИ


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ХОТИРА ВА УНИНГ ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯСИ, ТУРЛАРИ 
Ташқи оламда ва инсон фаолиятида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни 
тасаввур, тушунча, ғоя ва ахборот сифатида қабул қилиш, сақлаш ва керақли 
вақтда эслашдан иборат руҳий жараёнга хотира дейилади. 
Одамда тасаввурларнинг мавжудлиги бизнинг идрокларимиз мия 
пўстлоғида қандайдир излар қолдиришидан, улар маълум вақт давомида 
мияда сақланиб туришидан далолат беради. Фикрларимиз ва ҳис-
туйғуларимиз ҳам мияда из қолдириб, сақланади. Хотира - бу инсон ўзи амалга 
оширган, ҳис қилган, шунингдек идрок қилган нарса ва ҳодисаларни эсда олиб 
қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик эсга тушириши ёки унутишидан иборат 
бўлган руҳий жараён деса ҳам бўлади. 
Бош мияда пайдо бўладиган асаб боғланишлари хотиранинг физиологик 
асоси бўлиб хизмат қилади. Ўзлаштириш ва эсга тушириш хусусиятларига 
кўра хотира қуйидаги турларга бўлинади: - образли, ҳаракат, сўз-мантиқ ва 
эмоционал хотира. Ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган хотирага ҳаракат 
хотираси деб айтилади. 
Шунингдек хотира қанча вақт сақланишига кўра: қисқа вақтли ёки узоқ 
вақтли бўлади. Қисқа вақтли хотира - бу фақатгина пайдо бўлаётган янги 
образлар бўлмасдан, балки, эски - инсонда олдиндан мавжуд бўлган тасаввур 
ва тажрибалар мажмуи ҳамдир. Қисқа вақтли хотира образларнинг тезда 
эсланишига ёрдам беради. Қисқа вақтли хотиранинг излари ҳозир кечаётган 
идрок жараёнининг натижаси ҳисобланади. 
Узоқ вақтли хотира излари эса ўнлаб йиллар, хатто бир умр сақланиб 
қолиши мумкин. Шуни айтиб ўтиш керакки, идрок этиладиган нарса ва 
ҳодисаларнинг «излари» хотирада дарров муҳрланмайди. Бунинг учун ўнлаб 
сониялар, хатто дақиқалар керак бўлади. 
Хотира тўртта жараённи ёки босқични ўз ичига олади:
1. Эсга қабул қилиш 
2. Эсда сақлаш 
3. Эсга тушириш 


38 
4. Эсдан чиқариш. 
Хотиранинг хусусиятлари 
1. Хотиранинг ҳажми. Янги материални билишда ва эслаб қолишда 10 та 
сўздан 7+2 га тенг. Бу Мюллер сони бўлиб текширилувчига тақлиф этилган 
10 та сўздан 5тадан кам сўзни такрорласа хотираси пасайганлигидан даололат 
беради. 5-7 тасини такрорласа хотираси яхши, 8-10 тасини такрорласа 
хотираси аъло даражада эканлигини англатади. 
2. Хотиранинг аниқлилик хусусияти. Ахборотни ва хабарларни бузмасдан 
ўша сўзларда етказа олишлиги 
3. Хотиранинг мобилизацион қобилияти. Керақли ахборотни ўз вақтида 
эслай олиш 
4. Эслаб 
айтилган 
маълумотнинг 
аниқ 
айтилишига 
ишонч.
Маълумотларни маълум бир мақсад билан аниқ эслаш ва уни такрорлашда 
аниқ айтилишига ишонч ҳосил қилиш. 
Хотиранинг турлари: 
1. Сўзли-мантиқли хотира 
2. Образли хотира 
3. Эшитиш хотираси 
4. Кўриш хотираси 
5. Ҳаракат хотираси 
6. Тактил хотираси 
7. Ҳидлов хотираси 
8. Таъм билиш хотираси. 
9. Механиқ хотира 
10. Эмоционал хотира 
Руҳий фаолиятнинг мақсадига биноан; а) ихтиёрсиз, б) ихтиёрий, в) 
механиқ. 
Руҳий фаолиятнинг давомийлигига кўра: 
а) қисқа муддатли хотира; 
б) узоқ муддатли; 


39 
в) оператив (тезкор) хотира. 
Руҳий фаолият қўзғатувчисининг сифатига кўра: 
а) мусиқий хотира.
б) кўриш хотираси. 
в) эшитиш хотираси. 
б) ҳидлов хотираси. 
б) таъм билиш хотираси. 
Руҳий фаолиятнинг инсон йўналишига қараб: 
а) феноменал
б) касбий. 
Хотира сифатлари шахсий фазилат сифатида одам қобилиятларининг 
ривожланишига, фаолиятига таъсир кўрсатади. Нарсаларни осон эсда олиб 
келувчи кишига қараганда хотираси у қадар яхши ривожланмаган одамнинг 
вақти ҳам, кучи ҳам кўп сарф бўлади. Кўпгина касб-ҳунарлар, жумладан 
жисмоний тарбия ва спорт фаолияти учун ҳам яхши хотира керак. 
Бош мия қобиғида муваққат асаб боғланишларининг пайдо бўлиши, 
сақланиши ва фаоллашиши, у ерда физикавий ва кимёвий жараёнларнинг 
кечиши хотиранинг физиологик асоси бўлиб ҳисобланади. 
Хотира инсон фаолиятининг мақсадларидан келиб чиқиб ихтиёрий ва 
ихтиёрсиз турларга бўлинади. Бирон-бир мақсадсиз у ёки бу нарсани эсга 
олиш, эсга тушуриш ихтиёрсиз хотира, деб аталади. Ҳамма руҳий 
жараёнларни, жумладан, хотирани шакллантириш шахс фаолияти билан 
белгиланади. Эсга олиш, эсда сақлаш ва эсга тушуриш жараёнларининг 
кечиши ушбу материал шуғулланувчи фаолиятида қандай ўринни эгаллашига 
боғлиқ бўлади. Хотирага ҳар доим танловчанлик хусусияти хос: эсга олиш ва 
эсда сақлашнинг тезлиги ҳамда мустаҳкамлиги нафақат материалнинг 
қандайлигига (қизиқарли, зерикарли, ёрқин ва ҳоказо), балки, унга нисбатан 
эҳтиёжга ва у билан қандай ишни амалга оширишига боғлиқ. Тиббиёт 
ходимларининг касбий компетентлиги учун албатта ўзлаштириши керак 
бўлган, бажара олиши зарур бўлган билим ва кўникмалар мавжудки улар


40 
хотира иштирокида амалга ошади. Бу кўникмаларни автоматик равишда 
бажара олишдек маҳоратга эга бўлишда сезги, идрок, тафаккур ва хотира 
жараёнлари асосий ўрин эгаллайди. 
Меҳнатсеварликни, топширилган ишга нисбатан юксак талабчанликни, 
ўз касбига қизиқишни тарбиялаш, машғулотларни жонли ва қизиқарли қилиб 
олиб бориш, эслаб қолишнинг самарали усулларини ўрганиш инсон
хотирасини ривожлантириш учун зарур шароитлар ҳисобланади. 
Эсда қолдиришнинг қуйидаги шарт-шароитлари мавжуд.
1. Эсда олиб қолиниши зарур бўлган манбага нисбатаи қизиқишнинг 
мавжудлиги. 
2. Эсда олиб қолишда ҳис-туйғуларнинг аҳамияти катта. Одам кучли 
ҳаяжонланган вақтидаги нарсаларни, одатда яхши эсида олиб қолади. 
3. Ўзлаштириш лозим бўлган материални тушуниш уни эсда олиб 
қолишда муҳим аҳамиятга эга. Инсон эсда олиб қолмоқчи бўлган фикрларнинг 
маъносини яхши тушунмаса, уларни механиқ равишда сўзма-сўз ёдлашга 
киришади. Бу йўсинда эсда қолдирилган материаллар тезда унутилади. 
4. Одамнинг материални пухта ва узоқ муддат эсда сақлаб қолишни ўз 
олдига мақсад қилиб қўйиши ҳам уни яхши ўзлаштиришда муҳим рол 
ўйнайди. 
5. Эсда қолдиришни фаолият билан бирга қўшиб олиб бориш уни 
ўзлаштиришда катта аҳамиятга эга. Одамнинг фаолияти ундан фикр 
юритишни, фаолликни талаб қилади. Агар материал эсда олиб қолиш 
жараёнида таққосланса, умумлаштирилса, хулоса чиқарилса ўзлаштириш 
жараёни айниқса онгли бўлади ва бинобарин муваффақиятли кечади. 
6. Ўқитиладиган фанларни яхши билиши ҳам шу фанлар бўйича 
ўзлаштирилиши лозим бўлган материални пухта эсда қолдириш учун қулай 
шароит бўлиб хизмат қилади. 
7. Эсда қолдириш меҳнатдир. Ишни қунт билан бажариш, сабр-
матонатлилик ўзлаштиришнинг муҳим шартлари ҳисобланади.  

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling