У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

УМУМИЙ ЗИЙРАҚЛИК СУБТЕСТИ 
№ 2 СУБТЕСТ САВОЛЛАРИ 
 
1. 
Биз нима учун кийимларни ювамиз? 
2. 
Нима учун поезднинг мотори / ҳаракатлантиргичи/ бор? 
3. 
Агар сиз кўчада адреси ёзилган, марка ёпиштирилган, ёпиқ елимланган 
хат жилд
/конверт/ ни топиб олсангиз, нима қилар эдингиз? 


167
4. 
Инсонлар нима учун ёмон улфатлардан қочишга ҳаракат қилади? 
5. 
Кино ёки театрда ўтирганингизда, ёнғинни сезиб қолдингиз, сиз нима 
қиласиз? 
6. 
Режалаштириш нима учун керак? 
7. Қуйидаги ифода нимани англатади? «Темирни иссиғида бос» 
8. Нима учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўсмирларнинг иш 
куни қисқартирилган? 
9. Агар сиз кундузи ўрмонда адашиб қолсангиз, ўрмондан чиқиб олиш учун 
қандай йўл тутардингиз? 
10.Нима учун гаранг бўлиб туғилган болалар одатда гапира олмайдилар? 
11. Нима учун қишлоқдагига нисбатан, шаҳарда ҳаво ёмон? 
12. Нима учун давлат 17 ёшгача никоҳдан ўтиш учун рухсат бермайди? 
13.Қуйидаги ифода нимани билдиради? «Жужани кузда санайдилар» 
14. Қуйидаги ифода нимани билдиради? «Битта қалдирғоч келгани билан 
баҳор бўлмайди». 
 
 
АЙЗЕНК ВЕРБАЛ ТЕСТИ 
 
Кўрсатма: «Топшириқни бажариш учун сизга 30 дақиқа вақт берилади: бир 
топшириқ устида узоқ ўйланманг. Топшириқни еча олмасангиз, яхшиси 
кейингисига ўтинг. Лекин дарров таслим бўлманг, озроқ уриниб кўрсангиз, 
кўпчилик топшириқларни ечишингиз мумкин. Топшириқ ҳақида ўйлаш ёки 
уринишдан воз кечиб, кейингисига ўтишни ўзиигиз ҳал қилинг. Эсингизда 
тутингки, топшириқларнинг кейинги сериялари умуман қийинлашиб боради. Ҳар 
бир одам берилган тошпириқларнинг бир қисмини ечиши мумкин. Лекин 30 
дақиқада ҳеч ким ҳаммасини еча олмайди. 
Топшириқларнинг жавоби бир сон, ҳарф ёки сўз бўлиши мумкин. Баъзан 
бўлиши мумкин бўлган имкониятлардан танлашга тўғри келади, баъзан жавобни 
ўзингиз ўйлаб топишингиз керак. Жавобни кўрсатилган жойга ёзинг. Агар сиз 
топшириқни еча олмасангиз, уни таваккал қилиб ёзманг. Сизда бирор фикр 


168
туғилиб, тўғрилигига ишонмасангиз жавобни ёзиб кўринг. Тестда чигал 
топшириқлар йўқ, лекин ҳар гал бир неча жавобларни қараб чиқишга тўғри келади. 
Топшириқни ечишга киришишдан олдин, сиздан нима талаб қилаёттанлигини 
тушуниб олинг. Сиз топшириқни тўғри тушунмасдан уни ечишга киришсангиз, 
вақтингизни бекорга ўтказган бўласиз». 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling