У. Ш. Дускобилов, тадқиқотчи, тдиу


Download 328.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana24.08.2023
Hajmi328.12 Kb.
#1669896
  1   2   3   4
Bog'liq
39 U Dusqobilov



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz
У.Ш. Дускобилов, 
тадқиқотчи, ТДИУ 
 
МОНЕТАР СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОРАСИДАГИ
КЛАССИК ЁНДАШУВЛАРНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ 
БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ 
 
В статье освещены взгляды классического подхода в претворении в жизнь 
монетарной политики и их значение в обеспечении макроэкономической 
стабильности. А также, рассмотрены влияния экспансионного и 
рестрикционного денежного предложения на экономический рост. 
The article highlights the views of the classical approach in the implementation 
of monetary policy and their role in ensuring macroeconomic stability. Also, consider 
the impact of expansionary and the restriction of the money supply on economic 
growth.
 
Калит сўзлар:
монетар сиёсат, монетаризм, классик ёндашувлар, пул 
массаси, инфляция, иқтисодий ўсиш. 
 
Сўнгги йилларда халқаро миқёсда молия-банк тизимида амалга оширилган 
изчил таркибий ислоҳотлар натижаси шуни кўрсатдики, иқтисодиётнинг қай 
даражада тараққий этиб боришини ҳамда унинг ташқи омилларга нечоғлик 
таъсирчанлигини баҳолашда, шунингдек, мамлакатнинг халқаро молиявий 
муносабатлардаги позициясини белгилашда Марказий банк ва у томонидан 
олиб бориладиган монетар сиёсат муҳим роль ўйнайди. Мазкур вазиятда 
Марказий банк монетар сиёсат орқали тижорат банклари кредитларининг фоиз 
ставкаларига таъсир этади ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича 
керакли чора-тадбирларни амалга оширади. Бу эса, ўз навбатида, хўжалик 
юритувчи субъектларнинг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини қондириш, 
инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмини ошириш, аҳолининг 
истеъмол ва ипотека кредитларига бўлган талабларини тўлақонли таъминлаш 
имконини беради. Шу каби мақсадларни кўзлаган ҳолда “2016 йилда 
иқтисодиётимизни ривожлантириш, модернизация қилиш ва таркибий 
ўзгаришларни амалга ошириш учун 17 миллиард 300 миллион АҚШ доллари 
қийматидаги инвестициялар йўналтириш, уларнинг ўсиш суръатини 109,3 
фоизга етказиш белгиланган. Ана шу инвестицияларнинг 4 миллиард АҚШ 
долларидан ортиғини хорижий инвестициялар ташкил қилади, бу 2015 йилга 
нисбатан 20,8 фоиз кўпдир”[1]. 
Молия-банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида юзага 
келадиган муаммо ва камчиликларга нисбатан монетар воситалар орқали 
индивидуал таъсир этиш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, монетар сиёсатни 
амалга ошириш борасидаги классик ёндашувларни атрофлича тадқиқ этиш 
ҳамда улардаги макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган илғор 
қарашлар хусусида илмий асосланган тадқиқотлар олиб бориш каби долзарб 
вазифаларни кун тартибига қўяди. 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz
Ўтган асрнинг иккинчи чорагида (1929-1933йй.) юз берган “буюк 
дипрессия” монетар сиёсатни амалга ошириш ва иқтисодий барқарорликни 
таъминлаш борасидаги назарий-услубий ёндашувларда баъзи концептуал 
муаммоларнинг мавжудлигини яққол намоён этиб берди. Бироқ, ўтган давр 
мобайнида етакчи иқтисодчи олимлар томонидан айни муаммони ечиш 
мақсадида илгари сурилган ва атрофлича асосланган турли хил ўзига хос 
қарашларнинг тўлақонли даражада мукаммал эмаслиги ва уларда ўзаро 
номутаносибликнинг мавжудлиги мазкур муаммонинг бугунги кунда ҳам 
долзарб аҳамият касб этишига олиб келди. Қуйида иқтисодиётни монетар 
сиёсат орқали тартибга солиш жараёни ва бунда давлатнинг аралашуви 
борасидаги қатор ўзига хос ҳамда бир-биридан фарқ қилувчи қарашлар ва 
ёндашувларга муфассал тўхталиб ўтамиз. 
Монетар сиёсатнинг мамлакатда юзага келадиган молиявий-иқтисодий 
муаммоларни ҳал этишдаги роли ва аҳамияти шунингдек, мазкур жараёнларда 
давлатнинг аралашуви масаласи илк бор А.Смитнинг илмий изланишларида 
хусусан, “Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини тадқиқ этиш 
тўғрисида” (1776й.) номли ижтимоий-иқтисодий асарида атрофлича тадқиқ 
этилган бўлиб, унинг қарашлари замирида эркин бозор усуллари орқали 
иқтисодиёт ўзини-ўзи тартибга солиши кераклиги эътироф этилади. 
Шунингдек, А.Смит хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат 
назоратидан тўлиқ озод бўлиши керак деган фикрни илгари суради. 
А.Смит ўзининг илмий тадқиқотлари натижасида давлатнинг молиявий-
иқтисодий жараёнларга маълум даражада аралашуви пировардида фақат 
вазиятни мураккаблаштиради деган хулосага келди. Масалан, давлат 
томонидан белгиланган ташқи савдо муносабатларидаги чекловлар миллий 
истеъмолчиларга зарар келтиради. Хусусан, импорт операцияларига ўрнатилган 
юқори даражадаги бож тўлови ташқи савдо муносабатларида миллий ишлаб 
чиқарувчиларга сезиларли устунлик бериб, уларнинг хорижий ҳамкорларига 
нисбатан рақобатлашув қобилиятини оширади. Вазиятни бундай давом этиши 
якунда ишлаб чиқариш харажатларининг юқори суръатларда ўсишига ва 
товарлар сифатининг паст даражасини сақланиб қолишига олиб келади. 
Натижада, миллий истеъмолчилар сифатсиз ва қиммат товарларни сотиб 
олишга мажбур бўладилар[2]. 
Бизнинг фикримизча, А.Смитнинг мазкур тадқиқотида қуйидаги 
камчиликлар мавжуд: 
Биринчидан, хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори юқори эластик 
хусусиятига эга бўлиб, мазкур бозор фаолиятини давлат томонидан иқтисодий 
дастаклар ёрдамида тартибга солиб турилиши объектив заруратдан келиб-
чиқиб амалга оширилади.
Иккинчидан, А.Смитнинг давлат ташқи савдо муносабатларига нисбатан 
илгари сурган ёндашувини ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти инкор 
этади. Чунки, ривожланаётган мамлакатлар асосий эътиборини аввало, 
маҳаллий ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш орқали ички 
истеъмолни рағбатлантиришга қаратадилар. Бундай шароитда эса, ички 
бозорни ҳимоялаш тадбирлари фаол тарзда олиб борилади. 



Download 328.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling