У. Ш. Дускобилов, тадқиқотчи, тдиу


Download 328.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana24.08.2023
Hajmi328.12 Kb.
#1669896
1   2   3   4
Bog'liq
39 U Dusqobilov

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz
Давлат ва иқтисодиёт ўртасидаги мунозарали ҳолатлар борасида самарали 
тадқиқот олиб борган олимлардан бири бу Ж.Кейнс ҳисобланади. 
Ж. Кейнс назарияси давлатнинг иқтисодиётдаги ролини оширишга 
қаратилган илғор қарашларга асосланади. Ж. Кейнс ўзининг “Бандлик, фоиз ва 
пулнинг умумий назарияси” (1936й.), номли асарида давлат фискал (ғазна) ва 
пул-кредит сиёсати орқали жамиятнинг ялпи талабини рағбатлантириши ва бу 
орқали аҳоли бандлигини таъминлаши зарурлигини таъкидлайди. Шунингдек
“Жаноб Черчелнинг иқтисодий оқибатлари” (1925й.) ва “Пул тўғрисидаги асар” 
(1930й.) номли монографияларида давлат томонидан узлуксиз равишда 
инқирозга қарши чоралар дастурини ишлаб чиқилиши, унинг салбий 
оқибатларини бартараф этилиши ва иқтисодий ўсишнинг циклик 
тебранувчанлигини юмшатиш каби долзарб масалалар ҳал этилиши лозим 
бўлган устувор вазифалар сифатида қаралади. Бунда, Ж.Кейнс бозор иқтисодий 
муносабатлари тизими таркибий жиҳатдан мураккаб тузилмага эга экани ва у 
ўзини-ўзи мустақил равишда тартибга сола олмайди деган хулосага келди. Шу 
сабабли у максимал даражада бандликни ва барқарор иқтисодий ўсишни фақат 
давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашувигина таъминлай олишини таъкидлади. 
Натижада, Кейнснинг “Давлат асосий таъсир этувчи омил бўлиши шарт” 
деган ёндашуви умумий бандликка асосланган давлат томонидан 
рағбатлантириладиган талаб “самарали талаб” концепцияси номини олди[3]. 
Фикримизча, Ж.Кейнс томонидан олиб борилган тадқиқотларда баъзи 
мунозарали жиҳатлар мавжуд. Жумладан, Ж.Кейнснинг макроиқтисодий 
таҳлил монетар бўлиши мумкин эмас, деган хулосаси тўлиқ асосли эмас. 
Чунки, ишлаб чиқариш ва бандликнинг умумий ҳажмини белгиловчи 
омилларни аниқлашда ҳамда улар ўртасидаги боғлиқликни макроиқтисодий 
таҳлил қилишда монетар ёндашув зарур омил ҳисобланади. 
Иқтисодиётни тузилмавий шакллантириш ва тартибга солишда Ж.Кейнс ва 
унинг тарафдорлари асосий эътиборни фискал сиёсат дастакларидан фаол ва 
самарали тарзда фойдаланишга қаратдилар. Шуни эътироф этиш лозимки, 
Ж.Кейнснинг ўткир қарашлари негизида ўз иптидосини топган ушбу ёндашув 
1930-1950 йилларда кескин қаршиликларга дуч келмади. Аммо, ХХ асрнинг 
иккинчи ярми дебочасида неолиберал назария вакиллари замонавий ёндашув ва 
либерал қарашлар асосида давлатнинг иқтисодиётга аралашуви борасидаги 
янгича концепцияни илгари сурдилар. 
Кейнс назарияси иқтисодий жараёнларда давлатнинг фаол аралашувини 
маъқулласа, неолиберализм вакиллари эса, бу борада давлатнинг нисбатан 
чекланган аралашувини устувор деб ҳисоблайдилар. Шу ўринда, 
неолиберализмнинг ҳам бир нечта оқимларга бўлинишини таъкидлаш лозим: 
 
Фрайбург мактаби вакиллари – В.Оукен, Л.Эрхард, В.Ребке; 
 
Лондон мактаби вакиллари – Л.Мизес, Ф.Хайек, Л.Роббинс; 
 
Чикаго мактаби “монетаризм мактаби” вакиллари – М.Фридмен, 
А.Шварц ва бошқалар. 
Неолиберализмнинг Фрайбург мактаби вакили Людвиг Эрхарднинг 
эътироф этишича, “Рақобат – мумкин бўлган барча вазиятда, тартибга солиш – 
фақат зарур бўлганда”[2]. Шунингдек, Л.Эрхард давлатнинг иқтисодиётдаги 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz
иштироки чекланиши натижасида, тадбиркорларнинг эркин ва мўътадил 
фаолият юритишига иқтисодий мувозанатни таъминлашнинг асосий шарти 
сифатида қарайди. 
1973-1975 йилларда жаҳон иқтисодиёти циклик инқирозни бошдан 
кечирди. Ушбу инқироз шароитида ишлаб чиқариш ҳажми қисқаргани ҳолда, 
инфляция даражаси жадал суръатларда ўсди ҳамда инвестицион активларнинг 
камайиши кузатилди (1974-1975 йилларда АҚШнинг ЯММ ҳажми 1,8 фоизга, 
инвестициялар эса 11 фоизга қисқарди, шунингдек, ўртача инфляция даражаси 
10,3 фоизга етди). Айнан, мазкур даврда Кейнс назарияси асосида 
иқтисодиётни жонлантириш борасида амалга оширилган чора ва тадбирлар 
кутилган самарани бермади. Натижада, янгича таъсирчан ва самарали ёндашув 
сифатида Чикаго университети профессори, нобель мукофоти лауреати Милтон 
Фридменнинг “Монетаризм” назариясига мурожаат этилди. 
М.Фридмен томонидан илгари сурилган неолиберал монетар концепцияга 
асосан иқтисодиётни тартибга солишда пул, пул ҳажми ва пул муомаласига 
алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унга кўра асосий самарали таъсирчан 
восита давлат томонидан қаттиққўл пул-кредит сиёсатини амалга ошириш 
ҳисобланади. Шунингдек, М.Фридмен муомаладаги пул ҳажмини мунтазам 
йиллик 3-5 фоиз атрофида ошириб боришга мамлакатдаги инфляцияни 
жиловлашга хизмат қилувчи энг мақбул усул сифатида қарайди. Унинг 
таъкидлашича, муомаладаги пул ҳажмининг ўсиши ёки қисқариши ишлаб 
чиқариш соҳаси ҳамда нархлар даражасига фақат 6-8 ойдан сўнггина ўз 
таъсирини кўрсатади. Шу жиҳатдан, муомаладаги пул ҳажмини доимий назорат 
қилиш ва тартибга солиш иқтисодиётни турли кутилмаган циклик молиявий 
тебранишлардан ҳимоялаш ҳамда амалиётда нархлар барқарорлигини 
таъминлаш имконини беради. Мазкур ёндашувнинг ижобий ва салбий 
жиҳатларини 1-расмда кўриш мумкин. Яъни, муомаладаги пул массасининг 
йиллик 3-5 фоизга ўсиши мамлакатдаги нархлар барқарорлигини таъминлаган 
ҳолда инфляцини жиловлаш имконини бериши мумкин, аммо бу ишлаб 
чиқаришдаги айланма маблағлар тақчиллигининг юзага келишига ва 
даромадларнинг қисқаришига шунингдек, пировардида иқтисодий ўсишнинг 
секинлашувига олиб келади. 
Фикримизча, Марказий банк экспансионистик монетар сиёсатни амалга 
оширишни рестрикцион дастаклардан фаол фойдаланиш амалиёти билан 
мувофиқликда олиб бориши юқори самарага эришиш имконини беради.
М. Фридмен пул массасининг ўсиш кўрсаткичини монетар сиёсатнинг 
асосий тактик мақсади сифатида кўради ҳамда пулга бўлган талаб ва 
харажатлар функциясини барқарор деб ҳисоблайди. Шу сабабли, у пул 
массасини монетар сиёсатнинг тактик мақсади сифатида қабул қилиш мақсадга 
мувофиқ, деган хулосага келади. Ушбу назария асосида М.Фридмен ва унинг 
издошлари Марказий банклар фаолиятини тубдан ислоҳ қилишни таклиф 
қиладилар. Уларнинг фикрига кўра, Марказий банк ҳукуматнинг иқтисодий 
сиёсатини қўллаб-қуватлашлари шарт эмас. Шу туфайли, улар Марказий банк 
ҳукумат харажатларини молиялаштириш жараёнида умуман иштирок 
этмасликлари зарур, деган ғояни илгари сурадилар. 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил 

Download 328.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling