У. Ш. Дускобилов, тадқиқотчи, тдиу
www.iqtisodiyot.uz 1-расм. Экспансионистик ва рестрикцион пуллар таклифининг иқтисодий
Download 328.12 Kb. Pdf ko'rish
|
39 U Dusqobilov
5
www.iqtisodiyot.uz 1-расм. Экспансионистик ва рестрикцион пуллар таклифининг иқтисодий ўсишга таъсири Манба: Муаллиф ишланмаси. Фикримизча, монетаризм ёндашувида қуйидаги камчилик ва чекловлар мавжуд: Марказий банкнинг нотижорат муаммоларни ҳал этишдаги ноқобилиятлилиги (мамлакат адлия ва мудофаа соҳасида мувофиқликни таъминлашдаги ваколатсизлик, шунингдек, ижтимоий фаровонлик ҳамда экологик муаммоларни ҳал эта олмаслик); турли қатламдаги аҳоли даромадларининг демократик жамият мақсадларига мос равишда тақсимланмаганлиги; номукаммал механизмлар асосида шакллантирилган молиявий бозорларнинг самарасиз номонетар омилларга боғланиб қолиши; ишсизлик ва нархлар даражасининг беқарорлиги – макроиқтисодий тизимдаги нобарқарор омиллар сифатида ифодаланади. Кейнсчилик ва монетаризм ёндашувларини таққослама таҳлили натижасида олинган хулосалар қуйидагиларда намоён бўлади: Ишсизликка бўлган муносабат. Ишсизлик натижасида жамиятда ижтимоий ўзгаришлар юзага келади. Бу эса, иқтисодиёт учун асосий хавф солувчи омиллардан бири ҳисобланади. Ҳеч қайси ҳукумат бозордан кўра ақллироқ ва донороқ бўла олмайди, шунинг учун ҳам ҳар қандай давлат ҳеч қачон ижтимоий дастурларга хаддан зиёд берилиб кетмаслиги керак. Инфляцияга бўлган муносабат. Инфляция ишсизликка қараганда бирмунча назорат қилинадиган ва жиловлаш мумкин бўлган омил ҳисобланади. 6-8 ой Йи лл ик п ул лар т ак ли ф и Монетар дастаклар орқали рестрикцион сиёсатни олиб бориш зарурати юзага келади ЯИМнинг йиллик ўсиши (2-6%) ЯИМнинг йиллик ўсиши (5-10%) Инфляция (2-8%) Инфляция (9-20%) Иқтисодиёт пул билан тўйинади Пуллар таклифи қисқаради, инфляция жиловланади Ишлаб чиқаришда айланма маблағлар тақчиллиги юзага келади Монетар дастаклар орқали экспансионистик сиёсатни олиб бориш зарурати юзага келади “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил 6 www.iqtisodiyot.uz Бюджет тақчиллигининг роли. Мамлакатда бюджет тақчиллиги асосан давлат харажатларининг кескин ўсиши шароитида юзага келади. Бу борада баъзи ёндашув вакиллари давлатнинг иқтисодиётга аралашувини хусусан, доимий равишда бюджет тақчиллигини тартибга солиб туришини инкор этадилар. Муомаладаги пул ҳажмининг мақсадли ўсиш суръати. Бюджет тақчиллигини қоплаш учун фақатгина тақчилликнинг вужудга келиши чоғидагина пул ҳажмини кўпайтириш лозим. Фикримизча, муомаладаги пул массасининг йиллик 3-5 фоизга ўсиши макроиқтисодий барқарорликни таъминлай олмайди. Чунки, иқтисодиётда пуллар тақчиллигини юзага келиши иқтисодий ўсишнинг секинлашувига сабаб бўлади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқорида номлари келтирилган иқтисодчи олимлар томонидан илгари сурилган монетар сиёсат дастакларидан фойдаланиш амалиёти ва даражаси борасидаги классик ёндашувларда бир- бирига зид қарашлар мавжуд бўлсада, улардаги илгари сурилган фикр ва мулоҳазалар якунида ягона мақсад томон интилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бугунги кундаги монетар сиёсати ҳукумат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми сифатида миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, мамлакатда нархлар даражасини мувофиқлаштириш ҳамда бандлик даражасини оптималлаштириш каби умумиқтисодий мақсадларга эришишга қаратилгандир. Бу эса, монетар сиёсатни нафақат иқтисодиётни монетар воситалар ёки табиий барқарорлаштириш каби устувор мақсадлар орқали тартибга солиш балки, иқтисодий жараёнларнинг турли соҳаларига индивидуал таъсир кўрсатиш, унинг алоҳида унсурларига нисбатан янада мураккаб таъсир этиш механизмини ҳам ифодалайди. Download 328.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling