Бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган фуқарога бюллетен бериш тақиқланади. - Бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган фуқарога бюллетен бериш тақиқланади.
- Овоз берувчи фуқаронинг илтимосига биноан бюллетенни тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланган трафарет берилади.
- Овоз берувчи фуқаро бюллетенни олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради.
ЁДДА ТУТИНГ!
Яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдириш жараённи суратга ёки видеога олиш, уни тарқатиш, шу жумладан ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тақиқланади. - Яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдириш жараённи суратга ёки видеога олиш, уни тарқатиш, шу жумладан ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тақиқланади.
- Овоз бериш қутилари участка комиссияси аъзоларига ҳамда кузатувчиларга кўриниб туриши керак.
ЁДДА ТУТИНГ!
Участка комиссияси биносида ҳозир бўладиган шахслар
Тегишли участка комиссияси аъзолари
Тегишли округ комиссияси аъзолари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари
Маҳаллий кузатувчилар
Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари
Бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар
Фуқаролар рўйхати бўйича овоз беришда иштирок этувчи фуқаролар
Овоз бериш вақтида участка комиссияси биносида ҳозир бўлишга рухсат этилган шахслардан ташқари бошқа шахсларнинг бўлишига рухсат этилмайди.
Участка комиссияси овоз бериб бўлган овоз берувчи фуқарони бинодан чиқариб юбориш чораларини кўради.
УК РАИСИ ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Овоз беришни ташкил этиш ва ўтказишни мувофиқлаштириб боради ҳамда назорат қилади, зарурат бўлганда комиссия аъзоларига ёрдам кўрсатади.
Участка комиссияси аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифаларини белгилайди.
ОАВ вакиллари билан алоқалар ўрнатади, уларда комиссия фаолияти ҳар томонлама ёритилишини ташкиллаштиради.
Овоз бериш биносида тинчлик сақланиши ва тартибга риоя қилинишини таъминлайди. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлайди.
Референдум участкаси ҳудудидаги тартибсизлик, ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланса уларни бартараф этиш чораларини кўради.
Бюллетен
овоз берувчи фуқарога унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида берилади
Овоз берувчи фуқаро бюллетен олганлиги ҳақида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди
Овоз берувчи фуқаро бюллетенни олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради
Тўлдирилган бюллетенни фуқаро овоз бериш қутисига ташлайди
Do'stlaringiz bilan baham: |