Иқтисодий таълим - ўқувчиларга хўжалик юритиш тизими (оила бюджетини шакллантириш,
хўжаликни юритиш, мавжуд моддий бойликларни асраш, кўпайтириш,
савдо-сотиқ муносабатларини тўғри ташкил этиш ва ҳоказолар)
тўғрисидаги назарий билимларни беришга йўналтирилган педагогик
жараён.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш - мутахассисларнинг касб
билимлари ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштириш мақсадида
ташкил этилувчи таълим босқичи.
«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» - «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг қоидаларига мувофиқ, миллий тажрибанинг таҳлили ҳамда
таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган
ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий
фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри
ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқлол вазифаларини илгари суриш
ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантириш
мазмунини белгилаб берувчи юридик ҳужжат.
Кадрлар тайёрлаш миллий модели - шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва
ишлаб чиқариш каби таркибий қисмларнинг ўзаро ҳамкорлиги, улар
ўртасидаги ўзаро алоқадорлик асосида «юксак маънавий ва ахлоқий
талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш Миллий
тизими» моҳиятини акс эттирувчи андоза, лойиҳа Унинг таркибий
қисмлари қуйидагилардан иборат:
Конбайн - ҳосилни йиғиш машиналари
шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги
хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи;
давлат ва жамият – таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими фаолиятини тартибга солиш ва
назорат қилишни амалга оширувчи кадрларни тайёрлаш ва уларни қабул
қилиб олишнинг кафиллари;
узлуксиз таълим – малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб,
таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар
тайёрлаш тизимининг тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини
ўз ичига олади;
Do'stlaringiz bilan baham: |