Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Мактабдан ташқари таълим - маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа 
йўналишларда йўлга қўйилувчи, болалар ҳамда ўсмирларнинг таълимга 
бўлган, якка тартибдаги, ортиб борувчи талаб-эҳтиёжларини қондириш, 
уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш мақсадида ташкил 
этиладиган таълим босқичи. 
Малака муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли. Онгли 
равишда бажариладиган ишнинг кўп марта такрорланиши, кишининг касб 
маҳоратини ва ҳунарни эгаллаш даражаси
Материални оғзаки баён қилиш методлари – ўқув материали моҳиятини озғаки (ҳикоя, 
тушунтириш, мактаб маърузаси каби шаклларда) ёритишда қўлланилувчи 
усуллар. 
Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқлантириш) методлари- муайян машқёрдамида болалар 
фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил 
қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга 
одатлантириш усуллари. 
Маъруза – йирик ҳажмдаги ўқув материалини оғзаки баён қилиш шакли. 
Менежмент – мавжуд минимал имкониятлардан максимал натижаларга эришиш учун шахс 
(ходим) ёки гуруҳга таъсир ўтказиш асосида уларнинг фаолиятини ташкил 
этиш тамойиллари, шакллари, методлари ва усуллари. 
Метод - юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби маъноларни 
англатади. 
Методика (фан сифатида)– хусусий фанларни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганади. 
Меҳнат тарбияси - шахсга меҳнатнинг моҳиятини чуқур англатиш, уларда меҳнатга онгли 
муносабат, шунингдек, муайян ижтимоий-фойдали ҳаракат ёки касбий 
кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик 
фаолият жараёни; ижтимоий тарбиянинг таркибий қисми. 
Мунозара (тарбия методи сифатида) - тарбияланувчиларга ҳиссий-оғзаки таъсир кўрсатиш 
асосида 
уларда 
маънавий-ахлоқий 
сифатларни 
шакллантиришга 
йўналтирилган баҳс-мунозара усули. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling