Педагогик технология– таълим ва тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни
қўллаш, технологик ёндашув асосида таълим ва тарбия жараёнининг
самарадорлигини ошириш муаммоларини ўрганади.
Педагог кадрлар таркиби – ўқитувчи, методист, тарбиячи, психолог, дефектолог, логопед,
спорт инструктори, мусиқа, бадиий ижодиёт, радиотехника, спорт ва
бошқа йўналишларда фаолият кўрсатувчи тўгаракларнинг раҳбарларидан
иборат мутахассислар.
Педагогик маҳорат – таълим-тарбия жараёнига онгли, ижодий ёндашув, методик
билимларни самарали қўллай олиш қобилияти, юксак педагогик
тафаккур.
Педагогик талаб - турли ҳаракатларни бажариш, муайян фаолият жараёнида иштирок этишда
ўқувчи амал қилиши зарур бўлган ижтимоий хулқ-атвор меъёрларини
ифодаловчи
вазифа;
тарбиянинг
энг
муҳим
усули.
бўлажак
ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, такомиллаштириш
муаммоларини ўрганади.
Рағбатлантириш - тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига ижобий баҳо бериш
асосида унга ишонч билдириш, кўнгилини кўтариш ва уни қўллаб-
қувватлаш усули.
Ривожланиш – шахснинг физиологик ва интеллектуал ўсишида намоён бўладиган миқдор ва
сифат ўзгаришлар моҳиятини ифода этувчи мураккаб жараён.
Рейтинг (баҳолаш, тартибга келтириш, классификациялаш) - муайян ҳодисани олдиндан
белгиланган шкала бўйича баҳолаш.
Синф - ёши ва билими жиҳатидан бир хил бўлган, маълум ўқувчилар гуруҳи.
Суҳбат – савол ва жавоб шаклидаги диалогик таълим методи.
Тамойил (юнонча «principium») – бирор-бир назариянинг асоси, негизи, асосий бошланғич
қоидаси; бошқарувчи ғоя, фаолиятнинг асосий қоидаси; умумлаштирилган
талаб.
Тарбия – муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар
томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб
топтириш жараёни.
Тарбия жараёни - ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил
этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган самарали ҳамкорлик
жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |