Таълим шакли – таълим жараёнининг ташкилий тузилмаси.
Тизим (мустақил тушунча сифатида) - ўзаро боғланган кўплаб элементлар (таркибий қисмлар)
ўртасидаги мустаҳкам бирлик ва ўзаро яхлитлик.
Тест - аниқ мақсад асосида муайян ҳолат даражасини сифат ва миқдорий кўрсаткичларда
белгилашга имкон берувчи синов воситаси.
Топшириқ - ўқувчиларда меҳнат, ижтимоий хулқ ва ҳаётий тажриба кўникмаларини
шакллантириш мақсадида қўлланиладиган усул.
Тушунтириш - ўқув материали мазмунини исбот, таҳлил, умумлашма, таққослаш асосида баён
қилиш.
Тўгарак - ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларини ривожлантириш мақсадида синфдан ёки
мактабдан ташқари шароитда уюштирилувчи қўшимча таълим шакли.
Технологик жараён - ишлаб чиқаришнинг бир қисми
Технологик оператция- технологик жараённи бир ёки бир неча ишчилар охиргача
бажарадиган қисм
Тиски - буюмни қисиб ушлаб турувчи мослама
Усул - муайян ўқув материалини ўзлаштиришда қўлланилаётган асосий таълим методи
билан бирга иккинчи бир таълим методининг айрим элементларидан
фойдаланиш.
Фаолият - шахс томонидан табиий ва ижтимоий мақсадга мувофиқ ташкил этилувчи кундалик,
ижтимоий ёки касбий ҳаракатларнинг муайян шакли, кўриниши.
Шахс - психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари
билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга
эга бўлган жамият аъзоси.
Экологик маданият - ўқувчининг ижтимоий талабларга мувофиқ табиат ва атроф-муҳит
муҳофазасини ташкил этиш қобилияти.
Экологик онг - табиат ва атроф-муҳитнинг мавжуд ҳолати, уларни муҳофаза этиш борасидаги
тушунчаларнинг онгдаги ифодаси.
Экологик маданият - ўқувчининг ижтимоий талабларга мувофиқ табиат ва атроф-муҳит
муҳофазасини ташкил этиш қобилияти.
Экологик тарбия - ўқувчиларга дастлабки экологик билимларни бериш, уларнинг мавжуд
экологик билимларини бойитиш, уларда табиат ва атроф-муҳит
муҳофазасини ташкил этиш кўникма ва малакаларни шакллантиришга
қаратилган педагогик жараён.
Экологик таълим - ўқувчига аниқ мақсадга мувофиқ, изчил, тизимли ва узлуксиз равишда
назарий экологик билимларни беришга йўналтирилган таълимий жараён.
Do'stlaringiz bilan baham: |