117
Таълим – ўқувчиларга назарий билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ва
малакаларни шакллантириш, уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва
дунёқарашларини тарбиялашга йўналтирилган жараён.
Таълим ва тарбия мазмуни – шахснинг ақлий ва жисмоний қобилиятини ҳар томонлама
ривожлантириш, дунёқараши, одоби, хулқи, ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга
тайёрлик даражасини шакллантириш жараёнининг моҳияти.
Таълим воситалари – таълим самарадорлигини таъминловчи объектив (дарслик, ўқув
қўлланмалари, ўқув қуроллари, харита, диаграмма, плакат, расм, чизма,
диопроектор, магнитафон, видеомагнитафон, ускуна,
телевизор, радио,
компьютер ва бошқалар) ва субъектив (ўқитувчининг нутқи, намунаси,
муайян шахс ҳаёти ва фаолиятига оид мисоллар ва ҳоказолар) омиллар.
Таълим жараёни – ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда
илмий
билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён.
Таълимнинг синф-дарс тизими - дарс шаклида муайян ўқувчилар гуруҳи билан ўқув режасига
мувофиқ тузилган аниқ жадвал бўйича олиб бориладиган таълим жараёни.
Таълим тизими – давлат сиёсатининг асосий тамойиллари асосида ёш авлодга таълим-тарбия
бериш йўлида фаолият юритувчи барча
турдаги таълим муассасалари
мажмуи.
Do'stlaringiz bilan baham: