Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Экологик фаолият - экологик билимларга таянилган ҳолда табиат ва атроф-муҳит 
муҳофазасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган хатти-
ҳаракатлар мажмуи


118 
Эстетик тарбия - ўқувчиларни табиат, ижтимоий ва меҳнат муносабатлари, турмуш 
гўзаллигини идрок этиш, тўғри тушунишга ўргатиш, уларнинг бадиий 
дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат уйғотиш ва ҳаётига 
гўзаллик олиб кириш қобилиятини тарбиялаш жараёни; ижтимоий 
тарбиянинг таркибий қисми. 
Якуний назорат – таълим олувчиларнинг чорак ёки ярим йиллик учун белгиланган ўқув 
материаллари бўйича ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалари 
даражасини аниқлаш, баҳолаш шакли. 
Ўз-ўзини баҳолаш - мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш 
асосида ўз шахсига баҳо беришга йўналтирилган фаолият усули. 
Ўз-ўзини тарбиялаш методлари - ўқувчиларнинг ўзини ўзи идора қилишлари, турли 
ўқувчилар органлари фаолиятида фаол иштирок этишларини таъминлаш, 
уларнинг ижтимоий мавқеларини ошириш мақсадида қўлланилувчи 
усуллар. 
Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш - ўз шахси, мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-
атворини таҳлил қилиш, мавжуд сифатларни бойитиш ёки салбий 
одатларни бартараф этишга қаратилган фаолият усули. 
Ўз-ўзини қайта тарбиялаш – шахснинг ўзидаги салбий одатлар, характеридаги зарарли 
сифатларни йўқотиш, уларни бартараф этишга қаратилган ички фаолияти 
жараёни. 
Ўзлаштириш –таълим жараёнида устувор ўрин тутувчи ижтимоий талабларга мувофиқ шахс 
томонидан муайян хатти-ҳаракат ва хулқ усулларининг эгалланиши.
Ўргатиш - тарбияланувчилар ижтимоий хулқ-атвор кўникмалари, одатларини шакллантириш 
мақсадида режали ва изчил ташкил қилинадиган турли ҳаракатлар, 
амалий ишлар. 
Ўқитувчи (педагог) – педагогик, психологик ва мутахассислик йўналишлари бўйича махсус 
маълумот, касбий тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга 
ҳамда таълим муассасаларида фаолият кўрсатувчи шахс.
Ўқув дастури – муайян ўқув фани бўйича билим, кўникма ва малакалар мазмуни, умумий 
вақтнинг мавзуларни ўрганилиши бўйича тақсимланиши, мавзуларнинг 
кетма-кетлигини белгилаш ҳамда уларнинг ўрганилиш даражасини 
ёритувчи меъёрий ҳужжат. 
Ўқув режаси – таълим муассасида ўқитиладиган ўқув фанларининг тартиби, уларнинг ўқув 
йили бўйича тақсимланиши, ҳар бир ўқув фанига ажратиладиган ҳафталик 
ва йиллик ўқув соатлари, шунингдек, ўқув йили тузилишини белгиловчи 
меъёрий ҳужжат. 
Ўқув фани – таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ёш, идрок этиш имкониятларига мувофиқ 
уларга муайян фан соҳаси бўйича умумий ёки мутахассислик 
билимларини бериш, кўникма ва малакаларни шакллантиришни 
таъминловчи манба. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling