Ёш хусусиятлари - муайян бир ёш даврига хос бўлган анатомик, физиологик (жисмоний) ва
психологик хусусиятлар.
Жамоа (лотинча «коллективус» сўзининг таржимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги
мажлис, бирлашма, гуруҳ каби маъноларни англатади) - бир неча аъзо
(киши)лардан иборат бўлиб, ижтимоий аҳамиятга эга умумий мақсад
асосида ташкил топган гуруҳ.
Жамоа анъаналари – жамоа аъзолари томонидан бирдек қўллаб-қувватланувчи
барқарорлашган одат.
Жорий назорат – таълим жараёнида ўқувчилар томонидан ўқув дастурида белгиланган муайян
мавзуларни ўзлаштирилиш бўйича билим, кўникма ва малакалари
даражасини аниқлаш, баҳолаш шакли.
Жизза - Кубик қилиб қирқилган думба ёғини қизартириб олингани
Зардўзи –заминдўзи –ёппасига зар тикиш
Идрок – аниқ мақсадга йўналтирилган англаш жараёни.
Ижтимоийлашув – ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиши асосида
шахснинг ҳаёт ва ишлаб чиқариш жараёнига мослашуви.
Ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар - ўқувчиларда маънавий-ахлоқий сифатлар,
эътиқод ҳамда дунёқарашни шакллантириш мақсадида уларнинг онги,
ҳис-туйғуси ва иродасига таъсир кўрсатиш усуллари.
Изоҳлаш (тарбия методи сифатида) – тарбияланувчига ҳиссий-оғзаки таъсир этиш усули.
Илмий дунёқараш - узлуксиз, изчил равишда мавжуд фанлар асосларини пухта ўзлаштириб
бориш, ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиш
натижасида барқарорлашган дунёқараш шакли.
Илмий тафаккур – инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли саналиб, ижтимоий воқеа-
ҳодисалар, жараёнларга нисбатан илмий ёндашув.
Илмий қараш (юнонча «idea» - ғоя, тасаввур, тушунчалар йиғиндиси) - муайян ҳодиса,
жараённинг моҳиятини ёритувчи, илмий жиҳатдан асосланган фикр, ғоя.
Иқтисодий тарбия - ўқувчиларга иқтисодий билимларни бериш, уларда иқтисодий фаолият
(оила бюджетини шакллантириш, хўжаликни юритиш, мавжуд моддий
бойликларни асраш, кўпайтириш, савдо-сотиқ муносабатларини тўғри
ташкил этиш ва ҳоказолар)ни ташкил этиш кўникма ва малакаларини
шакллантиришдан иборат педагогик жараён.
114
Do'stlaringiz bilan baham: |