Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Мактаб ислоҳатида меҳнат таълими вазифаларига, 5-9 синф ўқувчиларини


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Мактаб ислоҳатида меҳнат таълими вазифаларига, 5-9 синф ўқувчиларини
тайёргарлик даражаси қўйилган ДТС талаблари қуйидагилар: 5-7 синфлар учун: 
“Технология ва дизайн” йўналиши бўйича:
 
Ёғочга ишлов бериш технологияси бўлими: ўқувчилар ёғочнинг хусусиятлари
тўғрисида бошланғич билимларни, уларни режалаш, йўниш, арралаш, тешиш, 
пардозлаш ишлари ва бу ишларни бажаришда ишлатиладиган қўл ва электр 
асбобларининг тузилиши, ишлаши, дастгоҳлар, электр ва механизациялаштирилган
жиҳозлар, машина элементлари, янги техника ва илғор технология асослари,
технологик хариталар, уларни тузиш ҳамда фойдаланиш ҳавфсизлик техника
қоидалари, санитария-гигиена талаблари тўғрисида билим ва амалий
кўникмаларни; дизайн талаблари даражасидаги рўзғорбоп ва харидоргир
буюмларни тайёрлаш малакаларини эгаллайдилар; халқ ҳунарманчилигининг этник,
тарихий, маҳаллий, географик хусусиятлари, тадбиркорлик, ижодкорлик асослари;
ёғочга ишлов беришга оид касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга эга
бўладилар.
 Металга ишлов бериш технологияси бўлими бўйича: ўқувчилар металларнинг
хусусиятлари тўғрисида бошланғич билимлар, режалаш, ишлов бериш, пардозлаш 
ишлари ва бу ишларни бажаришда ишлатиладиган қўл ҳамда электр асбобларини
тузилиши, ишлаши, дастгоҳлар, электр ва меҳанизациялаштирилган жиҳозлар, машина 
элементлари, янги техника, илғор технология асослари, технологик хариталар,
уларни тузиш ҳамда фойдаланиш ҳавфсизлик техника қоидалари, санитария-гигиена
талаблари тўғрисида билим ва амалий кўникмаларни; дизайн талаблалир
даражасидаги рўзғорбоп ва харидоргир буюмларни тайёрлаш малакаларини
эгаллайдилар; металга ишлов беришга оид халқ ҳунарманчилиги соҳалари;
металга ишлов беришга оид касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга эга
бўладилар. 
Электро техника ишлари бўлими бўйича: ўқувчилар электр монтаж ишларида
иш ўрнини ташкил қилиш; электр ўтказиш симларининг турлари; электр ўтказгичларни
монтаж қилиш, изолациялаш ишлари; электр асбоблари; электр ўтказиш симларини
монтаж қилиш ҳамда иш асбоблари билан ишлаш усулларини ўрганиш; битта
хонани ёритиш занжир схемасини тузиш; маиший электр асбобларини электр 
манбаига улаш, уларнинг атроф муҳит ва инсон соғлигига таъсири; электр
энергиясини тежамли ишлатиш усуллари; кавшарлаш асосида электр монтаж
ишларини бажариш, иш ўрнини ташкил қилиш; кавшарлашда симлар, кавҳар
флюслар турлари; кавшарлаш асосида электр монтаж ишларини бажариш, иш


18 
асбоблари ҳамда иш усуллари; электр монтаж иш асбоблари турлари ва уларда
ишлаш усуллари; электр билан ишловчи содда ускуна ва жиҳозлар тайёрлаш; 
Электротехник ҳамда электрон ускуналарни ишлаб чиқариш, ишлатиш ва
уларга хизмат кўрсатиш асбобларини электр монтаж қилиш ва ишга туширишга
тайёрлаш билан боғлиқ касб-ҳунарлар бўйича билим, кўникма ва малакаларга эга
бўладилар. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling