Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Ўқувчиларга қишлоқ хўжалик асослари йўналиши бўйича бериладиган


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Ўқувчиларга қишлоқ хўжалик асослари йўналиши бўйича бериладиган 
билимлар—қишлоқ хўжалик экинларида учрайдиган каслликлар, зараркунандаларнинг 
турлари ва уларга қарши курашиши усуллари, маҳаллий худудда учрайдиган қишлоқ 
хўжалик экинлари касалликлари ва зараркунандаларининг рўйҳатини тузиш, уларга 
қарши курашиш тадбирларини билиш, ўғит солиш, уруғларни экиш, ҳосилни 
йиғиштириш, экинларни экиш усуллари ва кўчат тайрлаш, органик ва минерал ўғитлар 
солиш усуллари, уруғларни экиш, сеелкаларни ўрнатиш ва ўғитни сочувчи мосламалар, 
суғориш машина агригатлари, экинларга ишлов бериш, парвариш қилишни билиш, 
ҳайвонларни боқиш ва уларни парваришлаш. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг 
маҳсулдорлигига таъсир этувчи омилларни, чорва озуқаларини тайёрлашнинг механик, 
иссиқлик, кимёвий, бактериалогик усулларини, уларнинг иқтисодий самарадорлигини 
озуқаларни қайта ишлаш технологик жараёнларини, жониворларни боқиш радционини 
билиш. Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган машиналар тўғрисида умумий тушунчага эга 
бўлиш тўғрисидаги умумий маълумотлар назарий жиҳатдан берилиб, амалиётда 
(экскурсия) кўрсатилинади. 
Ўқувчиларда қишлоқ хўжалиги асослари бўйича қуйидаги кўникмалар ҳосил 
қилинади: маҳаллий худудда ўстириладиган қишлоқ хўжалик экинлари ва чорва моллари, 
уларда учрайдиган касалликлар ва уларга қарши кураш усуллари тўғрисида умумий 
маълумотлар шакллантирилади. Бунинг учун маҳаллий худудда экиладиган экинлар, 
боқиладиган ҳайвонлар, паррандалар ўстириладиган полиз ўсимликлари рўйҳати 
тузилади, унинг ёнига уларда учрайдиган касалликлар номлари ва уларни даволаш 
усуллари кўрсатилинади.
Қишлоқ хўжалиги асослари бўйича ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган
малакалар: маҳаллий худудда учрайдиган қишлоқ хўжалик экинларидаги касаллик ва 
зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларини, органик ва минерал ўғитлар солиш, 
(уларнинг муддатларини) уруғлар, экинлар экиш, кўчатлар ўтказиш, суғориш ва парвариш 
қилиш, ҳосилни йиғиштиришнинг илғор усулларини бажариш, уй ҳайвонларини 
парвариш қилиш.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling