Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

 


48 
Иккинчи саволнинг баёни
Ўқувчиларни назарий билими кўникма ва малакаси ҳамда ёш хусусиятларига қараб 
уч гуруппага бўлиш мумкин. Ўқувчилар билан чорвачиликда тажриба ишларини олиб 
бориш уларни илмий изланишга фанда янгилик яратишга ва масулиятли бўлишга 
ўргатади. Ўқувчилар билан ҳар бир гуруппада алоҳида ҳайвонлар устида тажриба олиб 
бориш уларда пухта билим ҳосил бўлади, кўникма ва малакалари шаклланади. Биринчи 
гуруҳ ўқувчилари қуён ва парадаларни павариш қилиш билан шуғулланадилар (ўз уй 
шароитида) натижада буларга температуранинг таъсири ўқувчилар томонидан 
кузатилади. Иккинчи гуруҳ ўқувчилари чорвачиликда кимёвий ва биологик 
перепаратларидан фойдаланиш устида иш олиб боради. Масалан, ўстирувчи 
моддаларнинг қуёнлар ўсишига ва ривожланишига таъсири, бузоқларнинг ўсишида 
антибиотикларнинг роли. Учинчи гуруҳ ўқувчилари эса озиқ-овқат технологияси, озиқ 
нормалари ва сифати чорва моллари маҳсулдорлигини ўрганадилар. Чорвачилик бўйича 
ўқувчиларда 
шакллантириладиган 
билимлар: 
чорвачиликка 
доир 
бошланғич 
маълумотлар ҳайвонларни парваришлаш, уларни ўсиш технологияси, ҳайвонларга озуқа 
тайёрлаш, озуқа турлари, уларни хусусиятлари ва сифатини аниқлаш усулларини ўргатиш 
ва ҳайвонларни боқиш.
Ўқувчиларга чорвачиликка доир дастлабки маълумотлар берилади. Ҳайвонларни 
боқиш ва уларни парвариш қилиш ишларининг кетма-кетлиги тушунтирилади. 
Чорвачилик қуйидагиларга бўлинади: қорамолчилик, қўйчилик, йилқичилик, қуёнчилик, 
балиқчилик, асаларичилик ва ҳ.к. Чорвачиликда энг кўп тарқалган соҳа қорамолчилик ва 
қўйчиликдир, ўқувчиларга чорвачиликда боқиладиган қорамолларнинг зотдорлиги, 
гўштдорлиги, серсутлилигига қараб ажратиш мумкинлиги тўғрисида дастлабки 
тушунчалар берилади. Масалан: зотдор моллардан бўрдоқичиликда фойдаланилади 
(гўштга топшириш учун) ўқувчиларга ҳар бир хонадондаги чорва молларини парвариш 
қилиш ишларини кетма-кетлиги тўғрисида тушунчалар берилиб, улар тўғрисида ёзиб 
келиш учун уйга вазифалар берилади. Умуман қишлоқ хўжалиги асослари бўйича 
ўқувчиларда қуйидаги билимлар шакллантирилади, дастлабки кўникма ва малакалар 
ҳосил қилинади: 
— қишлоқ хўжалиги моддий озиқ-овқат етиштиришнинг асосий соҳаси эканлиги, 
ер қишлоқ хўжалигининг асосий омили, деҳқончилик ва чорвачиликнинг уйғунлаштириш 
истиқболлари, маҳаллий ҳудудда етиштириладиган экинлар ва уларнинг турлари, экин 
навлари ва уларнинг ҳосилдорлиги, уруғчилик, кўчат тайёрлаш асослари, уруғларнинг 
сифатини аниқлаш усуллари, экилган уруғнинг унуб чиқиш тезлиги ва унга таъсир этувчи 
омиллар, турли экинларни парвариш қилиш қоидалари. Қишлоқ хўжалигида 
ишлатиладиган асбоб-ускуналар ва улардан фойдаланиш—қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари етиштириш технологияси ва техникасига оид тушунчалар, тупроққа ишлов 
бериш, ўғит солиш, уруғ ва кўчат экиш, ўсимликларни парвариш қилиш ва ҳосилни 
йиғиштиришда фойдаланиладиган қишлоқ хўжалик машиналари ускуналарини ишлаш 
жараёнлари тўғрисидаги билимлар берилади. Шу билан бирга қишлоқ хўжалигида 
ишлатиладиган ерга ишлов берувчи машиналарнинг турлари ва асосий қисмлари ҳақида 
тушунча берилади. Чорвачилик соҳалари тўғрисида ҳам (қорамолчилик, қўйчилик, 
паррандачилик ва бошқа уй ҳайвонларини парвариш қилиш) маълумотлар берилади.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling