Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Диалогик ёндашув. Бу ёндошув ўқув жараёни иштирокчиларининг психологик 
бирлиги ва ўзаро муносабатларини яратиш заруриятини билдиради. Унинг натижасида 
шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти 
кучаяди. Ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорликдаги таълимий фаолият юритишига замин 
яратади. 
Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократлилик, тенглик, таълим 
берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги субъектив муносабатларда ҳамкорликни, мақсад ва 
фаолият мазмунини шакллантиришда эришилган натижаларни баҳолашда биргаликда 
ишлашни жорий этишга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради. Таълим жараёнида 
“субъект-субъект” муносабатлари таркиб топади. 
Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш орқали 
таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан бири. Бунда илмий билимни 
объектив қарама-қаршилиги ва уни ҳал этиш усулларини, диалектик мушоҳадани 
шакллантириш ва ривожлантиришни, амалий фаолиятга уларни ижодий тарзда қўллашни 
таъминлайди. Муаммоли савол, вазифа, топшириқ ва вазиятлар яратиш ва уларга ечим 
топиш жараёнида онгли, ижодий, мустақил фикрлашга ўргатилади. 
Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий воситалари ва усулларини 
қўллаш - ҳозирги ахборот коммуникация технология воситалари кучли ривожланган 
шароитда улардан тўғри ва самарали фойдаланиш, ахборотларни танлаш, саралаш, 
сақлаш, қайта ифодалаш кўникмалари ҳосил қилинади. Бу жараёнда компьютер 
саводхонлиги алоҳида аҳамият касб этади. 
Ўқитиш методлари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзуга оид, визиуаллаш), 
муаммовий усул, кейс-стади, пинборд, парадокслар, лойиҳа ва амалий ишлаш усуллари. 
Интерфаол усулларни мавзу мазмунига мос ҳолда танлаш ва улардан самарали 
фойдаланишга ўргатади. 
Ўқитиш васиталари: ўқитишнинг анъанавий воситалари (дарслик, маъруза 
матни, кўргазмали қуроллар, харита ва бошқалар) билан бир қаторда – ахборот-
коммуникация технология воситалари кенг кўламда татбиқ этилади. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling