Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Металл ва ёғочнинг турмушда ва халқ хўжалигидаги аҳамияти, тузилиши


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Металл ва ёғочнинг турмушда ва халқ хўжалигидаги аҳамияти, тузилиши
турлари соҳалари. Металлар ва ёғочлар турмушда ва халқ хўжалигида энг кўп 
ишлатилинаган хом ашё хисобланади. Металлар ер ости бойликлари ичидан ажратиб 
олинади, ёғочлар эса табиатдан олинади. Металл ва ёғоч ҳомашёсидан ясалган 
махсулотлар турмушимизнинг, халқ хўжалигининг барча соҳаларида фойдаланилади. 
Масалан: турмушда—ишлатилинадиган асбоблар (болта, теша, арра, болға) ва ҳ.к. Уй-
рўзғорда ишлатиладиган (алюминдан, чўяндан, қисман никель, темирдан ва ҳ.к ясалган) 
асбоб-ускуналардан кенг фойдаланилади. Ёғоч хомашёсидан эса иморатларни хар хил 
жойларида кенг фойдаланилади. Металл ва ёғочнинг турмушда ва халқ хўжалигидаги 
аҳамияти беқиёсдир. Металлар қуйидаги турларга бўлинади: қаттиқ, юмшоқ, мўрт, 
эгилувчан, қисилувчан ва хар хил эластик ва пластик дефармотцияларга бардош 
берадиган. Ёғочлар эса қаттиқ ва юмшоқ ёғочларга бўлинади. Ёғочнинг бу хусусиятидан 
фойдаланиб ишлатилиш соҳаларида кенг фойдаланилади масалан юмшоқ ёғочлардан 
кўпроқ миллий ҳунармандчилик ишларида (бешикчилик, эшик ва дераза, хар хил ромлар 
тайёрлашда). Қаттиқ ёғочлардан эса халқ хўжалигининг машинашунослик соҳасида кенг 
фойдаланилади. Қуйида қурулиш ва дуродгорликда ишлатидан ёғочларни турлари ва 
хоссалари билан таништириб ўтамиз: Қарағай (сосна)-қарағайнинг пўслоғи қалин, тўқ 
жигар ранг, ёғочи оқ-қизғиш рангли, тўғри қатламли, енгил пухта, смолали бўлиб, намга 
чидамли. Қарағайдан қурулишда, кемасозликда, вагонсозликда ва дуродгорликда кенг 
фойдаланилади, у онсон ишланади. Арча(ель)- арча дарахтининг пўслоғи қалик, қорамтир 
кулранг бўлиб, ёғочи сербутоқ бўлганлиги учун ишлаш қийин. Кам смолали, нам 
таъсирига чидамсиз. Арча қурулишда, қоғоз саноатида, оддий мебеллар, таралар 
тайёрлашда ишлатилади. Тилоғоч (лиственнитца)- тилоғочнинг пўстлоғи қалин, 
қорамтир сарғиш рангда бўлади, ортиқча смолали бўлиб қарағайга қараганда пухта 
бўлади, тез чиримайди. Ортиқча смолали бўлгани учун ишлаш қийин. Ундан гидротехник 
иншоатларида, ер ости қурилишларида шпальлар тайёрлашда фойдаланилади. Уни эман 
ёғочининг ўрнида ишлатса бўлади. Терак –бақа терак ва мирза терак бор. Улар бир-
биридан тан ва шохларининг тузилиши билан фарқ қлади. Бақа теракнинг пўстлоғи оқ 
кўкиш рангда, силлиқ бўлади. Сершох, танаси унча тўғри бўлмайди, ёғочи оқ тусли, 


36 
пишиқ-пухта ишлаш анча қийин, мирзатеракнинг танаси тўғри кам шохли, ундан яхши 
сифатли хода тайёрланади, намга чидамсиз. Бу тераклар асосан қурулиш материаллари 
ҳисобланади. Ёнғоқ –ёнғоқни ёғочи қорамтир рангли, пухта-пишиқ, қаттиқ, ишлаш қийин, 
яхши пардозланади. Ундан қимматбаҳо мебеллар тайёрланади, ўймакорлик пардоз 
ишларида кенг фойдаланилади. Чинор ёғочининг хусусиятлари ёнғоқники кабидир. 
Ёғочларнинг товуш ўтказувчанлик хусусиятидан фойдаланиб музика асбоблари 
тайёрланади. Музика асбоблари қуруқ майин толали текис қатламли, соғлом арча, оқ 
қарағай, кедр ёғочларидан тайёрланади. Ёғочларнинг иссиқлик ва электр ўтказувчанлик 
хусусиятлари ҳам мавжуд. Улар иссиқлик ва электрни ёмон ўтказади. Иссиқликни ёмон 
ўтказувчалигида фойдаланиб ундан дазмол чойнак, кострюль ва ҳар хил металл 
тутқучларга дасталар тайёрланалади. Электр ўтказувчанлик ёғочнинг намлиги ва 
температурасига боғлиқ. Нам ёғоч электр токини яхши ўтказади, қуруқ ёғоч ёмон 
ўтказади ёки бутунлай ўтказмайди. Ёғочлар қаттиқлик даражасига қараб уч гуруппага 
бўлинади. 1-гуруппа юмшоқ (қарағай, оқ қарағай, арча, терак), 2-гуруппа қаттиқ ёғочлар 
(қайин, қора қайин, тилоғоч, эман), 3-гуруппа жуда қаттиқ ёғочлар (нок, қайроғоч, 
акатция). Ўқувчиларга маҳаллий худудда ўсадиган дарахтлар ва улардан олинадиган ёғоч 
турларини ўрганиш. Ёғоч сифатини ва нуқсонларини аниқлаш уй вазифаси қилиб 
берилади. Ёғочнинг нуқсонлари—ёғоч материаллар ҳамма вақт ҳам яхши сифатли 
ишлатиш учун яроқли бўлавемайди. Уларда баъзи бир камчиликлар учрайди. Ёғоч 
материалларининг сорти, сифати техник хоссаларини пасайтирувчи, ишлатилиш 
соҳаларини чекловчи, хизмат муддатини қисқартирувчи, ишга роқсиз ҳолга келтирувчи. 
Табиий ҳолда мавжуд бўлган ёки кейинчалик ҳосил бўлган бу камчиликлар ёғочларнинг 
нуқсонлари дейилади. Ёғочда учрайдиган кўпчилик нуқсонлар дарахтнинг ўсиш даврида 
ҳосил бўлади, айрим нуқсонлар материални тайёрлаш, ташиш, сақлаш, ундан фойдаланиш 
вақтида содир бўлади. Бу камчиликлар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: бутоқлар, 
ёғоч рангини бузулиши, чириши, ёриқлар, ҳашаротлар билан шикастланиш ва ҳ. к.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling