Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

 
Учинчи асосий саволнинг баёни 
Ўқувчилар ўсимликшунослик ва чорвачилик соҳалари бўйича қуйидаги билимлар 
билан қуроллантирилади: қишлоқ хўжалик экинларидаги касалликлар ҳамда учрайдиган 
зараркунандаларнинг турлари ва уларга қарши курашиш усуллари. Иш унумдорлигини 
ошириш ва сифатини яхшилаш учун қишлоқ хўжалик машиналаридан унумли 
фойдаланиш зарур. Ўғит солиш уруғларни экиш, йиғиштириш, ташиш ва тозалаш 
машиналаридан кенг фойдаланиш иш сифатини ва самарадорлигини оширади. Органик ва 
минерал ўғитларни солиш машиналари ишлаш принциплари билан таништириш лозим. 


49 
Ўқувчилар донли ва мойли экинлар уларни экиш суғориш ва парвариш қилишнинг илғор 
усуллари тўғрисида дастлабки маълумотларга эга бўлишлари лозим. Худудларда кенг 
тарқалган тракторлар турлари уларни иш принциплари вазифаси ва йўлларда 
харакатланиш қоидалари тўғрисида маълумотлар берилиши лозим. Мамлакатимиз 
ривожи учун, халқ турмуш тарзини яхшилашда хизмат кўрсатаётган чорвачилик асослари 
тўғрисида ўқувчилар қуйидаги маълумотга эга бўлишлари керак. Худудларда 
боқиладиган чорва моллари, паррандалар, асаларилар, балиқлар, ипакқуртлари парвариш 
қилиш қоидалари. Чорва озуқаларини тайёрлаш, озуқаларни қайта ишлаш технологик 
жараёнлари, ҳайвонларни боқиш радциони. 
Электротехника ва уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш

 
Электр токи жуда кенг тарқалган бўлиб, ундан саноатда, транспортда, қишлоқ 
хўжалигида уй-рўзғорда ёритиш, иситиш, таом тайёрлаш ва ҳ.клар учун фойдаланиди. 
 
Электр токини батареа орқали ҳам олиш мумкин. Бу батареалар билан чўнтак 
фонарларини ёқиш, транзистор, радиопрёмликлар болалар ўйичоқларини ишлатиш 
мумкин. 
Электр токи электр станциясида махсус машиналар, генираторлар ёрдамида ҳосил 
қилинади.
Манбадан электр токи истеъмолчиларга ўтказгичлар орқали боради. Истеъмолчи 
электр энергиясини қабул қилувчи машина ва асбоблардан (электр дазмол, телевизор, 
радио, кирювиш машинаси, музлатгич ва ҳ.к) иборатдир. Электр токи манбадан 
истеъмолчига ўтказгичлар—электр симлари орқали узатилади. Манба билан 
истеъмолчини бир-бирига улайдиган ўтказгичлар электр занжир деб аталади. Электр 
занжирга бир қанча истеъмолчилар, узгич-улагичлар киради. Узгич-улагич электр 
энергияси истеъмолчиларини ёқиш ва ўчириш учун хизмат қилади, уни машинада ва 
ёритиш тармоқларида ишлатилади.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling