Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электр монтаж асбоблари
Ўтказгичлар ва изоляторлар:
Электр токини ўзидан яхши ўтказадиган ҳамма нарсалар ўтказгич ҳисобланади. Ўтказгичларга ҳамма металлар, кўмир, сув, баъзи бир суюқликлар, кишининг танаси ҳам киради. Булар электр токини ўзидан яхши ўтказади. Электр токини ўзидан ўтказмайдиган ҳамма нарсалар изоляторлар деб аталади (резинка, паластмасса, қоғоз, ип, қуруқ ёғоч, ойна, чинни, асбест, керамика, бўёқ) электр токини ўзидан умуман ўтказмайди. Электр токи манбадан истеъмолчига фақат электр занжир ўтказгичлари орқали ўтади. Ўтказгич металл толасидан бўлиб, унинг усти изолятцияланган ва изоляцияланмаган бўлади. Бир қанча толалардан ташкил топган ўтказгичнинг усти резина ёки полихлорвинил изолятция билан ўралган бўлади. Бир қаватли ўтказгичларнинг усти ўралмайди, яъни изоляцияланмайди, бунга мис, алюминий симлар киради. Изоляцияли симларни улашда маълум жойнинг устидаги изоляцияси олиб ташланади, занжирга уланган жойини яна изоляция лентаси билан ўраб қўйилади. Электр монтаж асбоблари: Электр занжирлар йиғиш-монтаж ишларини бажаришда тегишли асбоблардан фойдаланилади. Электр монтаж-асбоблари қаттиқ металл қотишмаларидан тайёрланади, дасталари эса платмассадан ясалади. Агар темир дастали бўлса, унга пластмасса ёки резинка най кийдирилади. Изолятция лентаси ўраб чиқилади. Мазкур асбоблар қуйидагилардан иборатдир: ясси жағли омбир, юмолоқ жағли омбир, ўткир жағли омбир, (кесгичли ясси жағли омбир бир вақтда кесиш эгиш ишларини бажаради) отвёрка. Электро монтаж ишларини бажаришда хавфсизлик қоидаларига қатъиий риоя қилиш зарур. Умуман электро техника ишлари бўйича ўқувчиларга электр ўтказиш симларини монтаж қилиш ҳамда иш асбоблари билан ишлаш усуллари ўргатилинади. Ўқувчиларга пол қопламалари ҳамда мебелларнинг лакланган ва қопланган юзаларини сақлаш тадбирлари ва кичик таъмирлаш ишлари тўғрисида дастлабки билимлар берилади ва кичик таъмирлаш ишлари ўргатилинади. Ундан ташқари ойна ромларини кичик таъмирлаш ва қишда иссиқликни сақлаш усуллари ўргатилинади ва 50 ушбу ишлар синф хонасида мустақил равишда бажарилиб кўрсатилинади. Буюмларни таъмирлаш соҳалари бўйича касблар тўғрисида тушунчалар берилади. (пойафзални таъмирлаш устаси, дуродгор, уй жихозлари ва мебелларни таъмирлаш устаси) Ўқувчиларни электр ишлари бўйича қуйидагиларни бажаришларига ўргатиш лозим: битта хонани ёритиш, занжирини тузиш ва амалий равишда бажариш. Маиший электр асбобларини электр токига улаш, уларни атроф муҳит инсон соғлигига таъсири ҳақидаги тўла билимларни эгаллашлари. Электр энергиясини тежаш, электр асбобларини ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатишга оид касб-ҳунарлар тўғрисида маълумотлар бериш. Юртимиз меъморчилиги тарихига оид қисқача маълумотлар бериш. Хона интерери ҳамда жиҳозлаш дизайнига талаблар, соҳага оид юртимизда тартиб топган анъналар ҳамда замонавий тараққиёт йўналишлари ҳақида тушунчалар бериш. Бундан ташқари ўқувчиларга кийимларни сақлаш усуллари, уларга қараб туриш қоидалари, ямоқ солиш технологияси тўғрисида тушунчалар бериш. Электротехника ишлари бўйича ўқувчиларда қуйидаги билимлар шакллантирилади: бир хонани ёритиш занжир схемасини тузиш, маиший электр асбоболарини электр манбага улаш уларни атрофмуҳит ва инсон соғлигига таъсири, электр энергиясини тежамли фойдаланиш усуллари ва электротехника ишларига оид касб- ҳунарлар тўғрисида маълумотлар бериш. Умуман электро техника ишлари бўйича ўқувчиларда электр ўтказиш симларини монтаж қилиш ҳамда иш асбоблари билан ишлаш усуллари ўргатилинади. Шаҳар ва қишлоқ уйларида сув, газ, электр энергияси ҳамда иссиқлик таъминоти тизими ва ундлан фойдаланиш қоидалари тўғрисида маълумотлар берилади. Уй ва хоналарни таъмирлашнинг асосий турлари замонавий қурилиш материаллари, асосий иш асбоблари тўғрисида маълумотлар берилиб. Уй-рўзғор буюмларини таъмирлашга оид касб-ҳунарлар тўғрисида маълумотлар берилади. Ўқувчиларга пол қопламалари ҳамда мебелларнинг лакланган ва қопланган юзаларини сақлаш тадбирлари ва кичик таъмирлаш ишлари тўғрисида дастлабки билимлар берилади ва кичик таъмирлаш ишлари ўргатилинади. Ундан ташқари ойна ромларини кичик таъмирлаш ва қишда иссиқликни сақлаш усуллари ўргатилинади ва ушбу ишлар синф хонасида мустақил равишда бажарилиб кўрсатилинади. Буюмларни таъмирлаш соҳалари бўйича касблар тўғрисида тушунчалар берилади. (пойафзални таъмирлаш устаси, дуродгор, уй жихозлари ва мебелларни таъмирлаш устаси). Уй ва хоналардаги таъмирлар ишларининг асосий турларини таъмирлашда қўлланиладиган замонавий қурилиш материаллари, уй ва хоналарни таъмирлашда қўлланиладиган асосий иш асбобларини ишлата олиши лозим. Қурилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ касб-ҳунарлар тўғрисида умумий маълумотлар берилади. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling