67
эришиш учун ўқитувчидан ўқувчи имконият ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда
ҳамкорликдаги фаолитни тўғри ташкиллаштириши талаб этилади.
3. Касбий йўналганликни аниқлаш методлари – Буларга гуруҳ билан касбга
йўналтирувчи ўйинлар, оғзаки, касбий ахборотлар ҳамда касбий маслаҳатлар
методлари
мисол бўлади. Ўқитувчи касб-ҳунарга йўналтириш жараёнида касб ҳақида индивидуал
суҳбатлар уюштиради, касбий ахборотлар тайёрлайди, реферат, иншолар ёздиради,
муаммоли ёндашув, идрок қилиш, индивидуал топшириқлар, лаборатория –
амалий
ишларни бажариш каби методлардан фойдаланади.
Касбга доир реферат, иншолар материаллар тайёрлаш ва йиғиш, уларни ўрганиш
ўқувчиларга касбни яхши билишнигина эмас, балки унга бўлган барқарор қизиқишни
таркиб топтириш имконини ҳам беради.
Ҳикоя қилиб бериш, суҳбатлар ўтказиш, касб намоёндалари
билан учрашиш,
мультимедиали дастурлар, электрон дарсликлар, слайдларни кўриш, альбомларни кўздан
кечириш, корхоналарга саёхатлар ўтказиш ўқувчилар учун фойдали ва самаралидир.
Do'stlaringiz bilan baham: