Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Педагогик-психологик ташхис методлари


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

1. Педагогик-психологик ташхис методлари – кузатиш, диагностик суҳбат, 
қизиқишлар харитаси, вазиятларни тахлил қилиш, анкета сўровномаларидан фойдаланиш, 
қизиқишни аниқлаш методларини ўз ичига олади. Кузатиш – ўқувчиларни ўрганишнинг 
кенг оммалашган методидир. Бу метод муайян мақсадни кўзлайди, иш режа асосида олиб 
борилади, кузатишнинг якунловчи натижалари қайд қилинади. Диагностик суҳбатлар якка 
тартибда ёки жамоа тарзида ўтказилиши мумкин.
Бу методлардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг қизиқишлари, мойилликлари, 
қобилиятлари, индивидуал хусусиятларига кўра касб йўналиши тўғрисида хулоса 
чиқарилади ва уларнинг касб танлаши учун психологик-педагогик маълумот берилади. 
2. Касб танлашга тайёрлаш методлари – касбий йўналганликни аниқлаш, касб 
намоёндалари билан учрашувлар, тўгарак машғулотлари, олимпиадалар, танловлар 
ташкил этиш, ишлаб чиқариш меҳнатига жалб қилиш, меҳнат натижаларини таҳлил 
қилиш, ишлаб чиқариш объектларига экскурсиялар уюштириш кабилар мисол бўла олади.
Ўқувчилар синфдан ва мактабдан ташқари ишлар жараёнида олган таасуротлари ва 
тўпланган материалларини ҳисоботлар, иншолар, рефератлар, стендлар, альбомлар 
тарзида расмийлаштирадилар. Ўқитувчи кўзда тутган натижасига эришишида қандай 
методни танлаши ўз ихтиёрида, чунки унинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга 
қаратилган, бунда ўқувчиларнинг билим савияси, гуруҳ характери, шароит, дарс мавзуси 
ҳам кўзда тутилади. Бундан ташқари ўқитиш жараёнини олдиндан лойиҳалаштириши, бу 
жараёнда ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва шароитини, таълим 
воситаларини тўғри танлай билиши зарур. Касб-ҳунарга йўналтириш мақсадларига тўла 


67 
эришиш учун ўқитувчидан ўқувчи имконият ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда 
ҳамкорликдаги фаолитни тўғри ташкиллаштириши талаб этилади. 
3. Касбий йўналганликни аниқлаш методлари – Буларга гуруҳ билан касбга 
йўналтирувчи ўйинлар, оғзаки, касбий ахборотлар ҳамда касбий маслаҳатлар методлари 
мисол бўлади. Ўқитувчи касб-ҳунарга йўналтириш жараёнида касб ҳақида индивидуал 
суҳбатлар уюштиради, касбий ахборотлар тайёрлайди, реферат, иншолар ёздиради, 
муаммоли ёндашув, идрок қилиш, индивидуал топшириқлар, лаборатория – амалий 
ишларни бажариш каби методлардан фойдаланади.
Касбга доир реферат, иншолар материаллар тайёрлаш ва йиғиш, уларни ўрганиш 
ўқувчиларга касбни яхши билишнигина эмас, балки унга бўлган барқарор қизиқишни 
таркиб топтириш имконини ҳам беради. 
Ҳикоя қилиб бериш, суҳбатлар ўтказиш, касб намоёндалари билан учрашиш
мультимедиали дастурлар, электрон дарсликлар, слайдларни кўриш, альбомларни кўздан 
кечириш, корхоналарга саёхатлар ўтказиш ўқувчилар учун фойдали ва самаралидир. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling