Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK
Ўқитувчи
5 Гуруҳда ишлаш: ўтилган мавзу бўйича талабалар тушунчаси ва фикрлари тингланади, умумлаштирилади, энг тўғри фикрлар рағбатлантирилади ва дарсга якун ясалади. Ўқитувчи, талабалар 6 ТМИ—мавзу бўйича топшириқлар берилади ва уларни бажариш методикаси тўғрисида кўрсатмалар берилади, адабиётлар рўйхати берилиб улардан фойдаланиш ўргатилинади. Ўқитувчи, талабалар 10-мавзу: Ишлаб чиқариш асослари. Асосий саволлар: 1. Ишлаб чиқариш асослари. Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар: Мулкчилик, маҳсулот, маркетинг, менежмент. Ўқув мақсадлари: Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш турлари тўғрисида тушунчалар бериш. Биринчи саволнинг баёни: Меҳнат таълими жараёнида ўқувчиларга қуйидагилар тўғрисида тушунчалар берилади: Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш турлари, халқ хўжалигида саноат ва қурилишда моддий ишлаб чиқариш асослари ва унинг таркиби ўзаро муносабати бир- бирига боғлиқлиги технологик жараён ҳақида асосий тушунчани, янги техника ва илғор технология унинг ифодаланиши, меҳнат предметига механик таъсир этиш (материалларни кесиш, қирқиш, бириктириш, ва ҳ.з) орқали амалга ошириладиган технологик жараёнлар, 64 фан-техника тараққиётини жадаллаштириш омиллари ва истиқболи. Кадрларни тайёрлаш малакасини ошириш йўналишлари тартиби ва стандартлари. Мулкчилик турлари, маркетинг ва менежмент фаолиятини ривожланиши. Бундан ташқари саноат миқёсида кўп сериали ишлаб чиқариш учун тавсия этиш мумкин бўлган маҳсулот намуналарини (макети, модели) тайёрлай олиш ва унда қўлланилган хомашё, ижодий ғоя ва дизайн ечимларини асослай олиш. Шу билан бирга ўқувчиларга ишлаб чиқариш иқтисодиёти ва унинг ташкил этилиши, ишлаб чиқаришда фан техника тараққиёти тўғрисида қуйидагилар тўғрисида тушунчалар (билимлар) берилиши лозим: Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш йўллари ва ишлаб чиқаришни бозор муносабатларини ўтказиш омиллари, бозор муносабатида капитал маблағ манбалари, ишлаб чиқаришнинг усуллари, хўжалик фаолиятини лойиҳалаштириш, автоматлаштириш ва бошқариш истиқболи. Халқ хўжалини компьютерлаштириш, энергияни тежаш йўллари ва усуллари. Ишлаб чиқариш асослари бўйича қуйидаги ишларни мустақил равишда амалий тарзда бажарилади: енгил ва озиқ-овқат миқёсида кўп серияли ишлаб учун тавсия этиш мумкин бўлган маҳсулот намунасини (макети, модели) тайёрлаш унда қўлланилган ҳомашё ижодий ғоя ва дизайн ечимларини асослаш . Қишлоқ хўжалиги йўналишида машғулотларнинг мазмуни асосан ёш фермерликда олиб бориладиган ишлар тўғрисидан тушунча бериш билан бошланади. Ушбу йўналишда амалий машғулотларнинг роли каттадир. Амалий машғулотларнинг мақсади ўқувчиларга ўргатилаётган билим, кўникма ва малакаларни бевосита ижтимоий фойдали ва унумли ишлаб чиқариш меҳнати жараёнида (фермада, жамоа хўжалигида, экинзорларда) мустаҳкамлашни бозор муносабатлари қоидалари асосида ташкил қилишдан иборатдир. Шу билан бирга ўқувчиларга маҳаллий худудда етиштириладиган экинлар ва уларнинг турлари, навлари, ҳосилдорлиги тўғрисида батавсил тушунча берилади. Экилган уруғнинг унум чиқиш тезлиги ва унга таъсир этувчи омиллар тўғрисидаги тушунчяалар бошқа фанларга боғлаб (бошқа фандан олган билимларига таяниб) тушунтирилади. Ушбу йўналишда ўқувчиларга тупроққа ишлов берадиган машиналар, ўғитлаш технологияси, фермерлик ҳаракати ва унинг истиқболи тўғрисидаги билимлар берилиши лозим. Ишлаб чиқариш асослари бўйича ўқувчиларда қуйидаги билимлар шакллантирилиши лозим: Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling