Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар: Касб, ҳунар, метод, технология. Ўқув мақсадлари
Ўқитувчи
5 Гуруҳда ишлаш: ўтилган мавзу бўйича талабалар тушунчаси ва фикрлари тингланади, умумлаштирилади, энг тўғри фикрлар рағбатлантирилади ва дарсга якун ясалади. Ўқитувчи, талабалар 6 ТМИ—мавзу бўйича топшириқлар берилади ва уларни бажариш методикаси тўғрисида кўрсатмалар берилади, адабиётлар рўйхати берилиб улардан фойдаланиш ўргатилинади. Ўқитувчи, талабалар 11-мавзу: Касб танлашга йўллаш. Асосий саволлар: 1. Касб танлашга тайёрлаш. Касб-ҳунарга йўллаш технологияси. 2. Касбга йўналтиришда маҳаллий материалдан фойдаланиш. Ўқувчиларнинг касбга қизиқиши. Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар: Касб, ҳунар, метод, технология. Ўқув мақсадлари: Ўқувчиларни келгуси хаётларида жуда зарур бўладиган касбларини катта қизиқиш билан эркин ҳолда танлашлари тўғрисида тушунча бериш. Биринчи саволнинг баёни: Умумий таълим тизимида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчилар томонидан мос равишда метод ва технологияларни тўғри танлаш ва қўллай олиши билан белгиланади. Касбга йўналтириш ишига комплекс ёндошиш ўқувчиларни ҳар томонлама ўрганишни, ўқувчилар билан ишлашнинг оптимал метод ва шаклларини аниқлашни тақозо этади. Бугунги кунда метод, таълим методи ва улардан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга йўналтириш методлари ҳам соҳа мутахассислари, амалиётчи ўқитувчилар ва психологлар томонидан турлича талқин этиб келинаётганлиги тегишли назарияларни ўрганиш ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ қилишда муайян зиддиятларни келтириб чиқармоқда. Соҳага оид турли манбаларнинг қиёсий таҳлили асосида биз Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясида методга берилган таърифни қабул қилдик. Унга кўра «Метод (лотинча 66 – metodos – йўл сўзидан) тадқиқот йўли, назария, таълимот демакдир», деб таърифланган. Илмий тушунча сифатида «метод» сўзи кенг маънода муайян мақсадга эришиш йўлини, тор маънода – табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисалари ва қонуниятларини билиш мақсадида қандайдир вазифани хал этиш усулини билдиради. Шунингдек, таълим методи тушунчасини аниқлашда биз А.Мунавваровнинг «таълим методи деганда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолият йўллари тушунилади», деб шакллантирилган таърифини қабул қилдик. Таълим методлари ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари, касбий махоратга эришиши, ақлий ва жисмоний ривожланишларини таъминлашга хизмат қилади. Таҳлил этилган манбаларда касб-ҳунарга йўналтириш методларини аниқ таърифи учрамаганлиги боис, биз қуйидаги таърифни таклиф қилишни лозим топдик: касб-ҳунарга йўналтириш методлари ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга бўлган шахсий лаёқати, қизиқишлари, қобилиятларини жамият талабларига мувофиқ равишда ривожлантиришга йўналтирилган мақсадли фаолиятни ташкил этишнинг аниқ белгиланган тартибини англатади. Қайд этиш жоизки, баъзи олимлар касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг ўзини метод сифатида таърифлайдилар. Адабиётларда амалга ошириладиган тадбирларнинг шакли билан боғлиқ равишда касб-ҳунарга йўналтириш методлари индивидуал, гуруҳли, оммавий турларга ажратилган. Фикримизга кўра, методларни касб-ҳунарга йўналтириш босқичларига мутаносиб равишда таснифлаш таълим жараёнини ташкил қилиш нуқтаи назаридан самаралироқ ҳисобланади. Бунда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш жараёнининг қуйидаги босқичларини асос сифатида қабул қилиш мумкин: 1. Педагогик-психологик ташхис босқичи – ўқувчиларни кузатиш, диагностик сухбатлар ўтказиш; 2. Касбни асосли танловга тайёрлаш босқичи – ўқувчилар фаолияти натижаларини тахлил қилиш, улар шахсини ўрганиш. 3. Касбга мослашиш босқичи – ўқувчилар билимини ошириш, олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари учун фанларни чуқур ўргатиш, касбий билим, кўникма ва малакаларини эгаллашга тайёрлашдан иборатдир. Ушбу босқичларга мос равишда касб-ҳунарга йўналтириш методлари таркибини қуйидагича таснифлаш тавсия этилади: Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling