Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Т
аъл
и
м олиш, муайян
 
н
азари
й
 ҳам
да амали
й
 
би
ли
мларн
и
 ўзл
аш
ти
р
и
ш
га 
бўлг
ан
 и
ж
ти
мои
й
 ё
к
и
 ш
ахс
и
й
 
эҳт
и
ёж
ларн
и
н
г ю
заг
а 
к
ели
ш
и
 
М
уай
ян
 с
оҳаг
а ои
д н
азари
й
 
ҳамд
а амалий
 би
ли
мл
ар
н
и
 
ўзл
аш
ти
р
и
ш
га н
и
сбатан
 
эҳт
и
ёж
н
и
н
г ю
заг
а к
ели
ш
и
 
Ў
қ
увч
и
н
и
н
г би
ли
ш
фаолияти
 мазм
ун
и
н
и
 
бе
лг
и
ла
ш
 
Ў
қ
увч
и
н
и
н
г би
ли
ш
 
фаолияти
н
и
 бош
қ
ар
и
ш
н
и
 
й
ўлг
а қ
ўй
и
ш
 оми
ллар
и
н
и
н
г 
мавж
уд
ли
ги
 
1-шакл. Таълим жараёнини ташкил этиш шартларининг умумий 
тазилмаси. 
Лойиҳа
Мақсад
Ташқи (объектив) 
омиллар 
Таълим жараёнини 
(таълим мақсади, шакли, 
мазмуни, метод ва 
воситалари)
Ички (субъектив) 
омиллар 
Объект билан боғлиқ ички тўсиқ 
(зиддиятлар) 
Таълим олувчи 
(талаба, ўқувчи) 
фаолияти 
Субъектнинг ўзи билан 
боғлиқ ички тўсиқ 
(зиддиятлар) 
Йўналиш 
бериш 
Бошқариш
Маслаҳат 
бериш 
Назорат 
қилиш 
Баҳолаш
Таълим берувчи 
фаолияти 
2-шакл. Дарсдан ташқари машғулотларни ташкил қилишда касбга йўналтириш 
ишлари технологиясининг функционал тузилмаси. 


69 
Маълумки, таълим тизими жамиятда шаклланган муайян эҳтиёж асосидаги 
ижтимоий буюртмани бажаришга йўналтирилади. Айни вақтда Ўзбекистон 
Республикасида баркамол шахсни шакллантириш, уни келажак ҳаётда ўз ўрнини топиши 
ва рақобатбардош касб эгаси сифатида тарбиялаш талаби ижтимоий буюртма сифатида 
юзага келмоқда. 
Бозор муносабатларига асосланган ижтимоий ривожланиш даврида жамиятнинг 
барча сохаларида, жумладан, касб эгаллашда рақобат юзага келади. Ижтимоий рақобат 
мўътадил фаолият юритиш, ишчанлик иммунитетини ҳосил қилиш, юқори мавқе учун 
курашишга замин яратади. Оқибатда фуқароларда таълим олиш, назарий ва амалий 
билимларни ўзлаштириш, касб эгаллашга нисбатан онгли ёндашув ҳисси қарор топади. 
Шахс ва жамият эҳтиёжларига асосланган ҳолда касб танлашга йўллаш ўқувчи ва 
ўқитувчи муносабатлари, таълим – тарбия жараёнини ташкил қилишда муҳим аҳамият 
касб этади. Эндиликда таълим олувчи таълим берувчининг йўлланмаси, кўрсатмасига 
мувофиқ тавсия этилган ўқув манбалари билан мустақил равишда танишиш орқали 
назарий билимларни ўзлаштиради, таълим берувчи назорати остида амалий кўникма ва 
малакаларни ҳосил қилади. 
Таълим олувчи мустақил фаолият юритиш, назарий билимларни ўзлаштириш 
асосида ўз фикрини илгари сўра билиш, далиллар келтириш, ўз фикрини ҳимоя қилиш, ўз 
– ўзини танқид қилиш, ўз – ўзини баҳолаш сифатларини қарор топтиради. Давр талаби 
таълим олувчини таълим жараёнининг суст тингловчиси бўлишдан фаол иштирокчисига 
айлантиришни тақозо этмоқда. 
Ўқувчининг таълим жараёнидаги етакчилик роли қуйидаги педагогик вазифаларни 
ҳал этиш имконини беради: 
 Ўқувчида касб тўғрисидаги билимларни ва маълумотларни ўзлаштиришга 
бўлган эҳтиёжни қарор топтириш; 
 Касб танлашга нисбатан онгли ёндашувни шакллантириш; 
 Мустақил фаолият юритиш кўникмаларини шакллантириш; 
 Ўқувчиларда мустақил фикр юритиш, назарий ва амалий билимлар моҳиятини 
таҳлил этиш, улар борасида хулосалар чиқариш, умумлаштириш ҳамда уларни 
ўз амалий фаолиятига татбиқ этиш кўникмаларини юзага келтириш ва 
такомиллаштириш; 
 Ўз – ўзини назорат қилиш, қиёсий баҳолаш, таҳлил қилиш сифатларини 
шакллантириш. 
Ўқитувчиларни касб танлашга йўллашда таълим шакли, метод ва васиталарининг 
аҳамияти катта. Зеро, улар ўқувчининг имкониятларини юзага чиқариш, билим, кўникма 
ва малакаларини фаолият соҳаси талаблари асосида шакллантириш учун шарт – шароит 
яратиб беради. Ўз навбатида ўқувчиларнинг ёшига хос психологик, физиологик 
хусусиятлари, билим даражаси, дунёқарашининг кўлами ҳамда уларнинг фаоллиги 
самарали, илғор, ноанъанавий таълим шакли, методи ва воситаларини танлаш, улардан 
мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун туртки бўлади. 
Таълим жараёнининг мақсади Давлат таълим стандарти, ўқув режаси, дастури, 
шунингдек, дарслик, қўлланмалар белгилаб берилган муайян мавзу ҳамда машғулот 
турининг ўзига хос жиҳатлари, мавжуд педагогик шарт – шароитлар, ўқувчиларнинг ёш, 
психологик хусусиятлари, уларнинг хаётий эҳтиёжи ва қизиқишлари, ўқитувчининг 
билим ва малака даражаси, дунёқараши, ижодкорлиги, вазиятни баҳолай билиш ҳамда 
унга мувофиқ ҳолда тезкор ҳаракат қила олиш лаёқатини инобатга олиш асосида 
белгиланади. 
Ўқув жараёнининг мақсади ташхисли равишда аниқ ва равшан белгиланмоғи 
лозим. Таълим мақсадининг бундай белгиланиши маълум ва амал қилинган вақтда 
дидактик жараённи ташкил қилиш ва амалга оширилиш даражаси юзасидан хулоса 
чиқариш имкониятини яратади. 
Мақсаднинг ташхисли белгиланиши қуйидаги ҳолатлар билан тавсифланади: 


70 
 Шахсда шакллантирилган маънавий – ахлоқий сифатлар, ақлий салоҳият ҳамда 
шахсий сифатлари шу даражада аниқ ва равшан тавсифланадики, натижада 
уларни касб танлашга йўллаш ишида аниқ метод ва воситаларни танлаш 
мумкин бўлади; 
 Шахснинг ташхисланган маънавий – ахлоқий ва ақлий – касбий сифатларининг 
шаклланганлик даражасини ҳаққоний назорат қилишга йўналтирилган аниқ 
усуллар мавжуд бўлади; 
 Шахснинг ташхисланган сифатларини аниқлаш юзасидан олиб борилган 
назорат натижалари асосида унинг самарадорлигини аниқлаш мумкин бўлади; 
 Ўлчов мезонлари асосида муайян билим, кўникма ва малакаларнинг сифатини 
баҳолаш мумкин бўлади. 
Таълим жараёнининг мақсади ижтимоий буюрма мазмуни ҳамда мақсадини 
шакллантириш ва таълим олувчи шахси моделларнинг ўзаро мувофиқлигига асосланади. 
таълим жараёнининг мазмуни таълимнинг умумий мақсадини амалга ошириш, хусусий 
мақсадларга босқичма – босқич эришиш имконин яратади. 
Таълим мазмуни таълимий – меъёрий ҳужжатлар талаблари, ўқув манбалари (ДТС 
ўқув режаси, дастур, дарслик ва қўлланмалар) нинг мазмуни, уларда илгари сурилган 
ғоялар асосида ишлаб чиқилади. 
Таълим жараёнининг мазмуни шахсга таълим бериш, уни тарбиялаш ва 
ривожлантириш каби вазифаларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлашга хизмат қилади. 
Таълим жараёнининг мазмуни асосида таълимнинг шакл, метод ва воситалари 
белгиланади. 
Таълим муассасалари олдида турган вазифаларнинг хал этилиши машғулот (таълим 
жараёни) мазмуни, таълим шакли, методлари ҳамда воситаларининг самарадорлигига 
боғлиқ бўлади. Таълим шакли, методлари ва воситалари ўқувчиларни касб танлашга 
йўллаш, уларда чуқур билим ва дунёқараш ҳосил қилишга хизмат қилади. 
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўллаш учун замонавий педагогик технологияларни 
ишлаб чиқиш ва уларни таълим тизимига жорий этиш зарур. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling