Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

4. Касбга мослаштириш методлари – Касбга мослаштириш методларига 
қуйидагилар мисол бўла олади: ахборот бериш, амалий масалалар ечимини топишга
кўрсатма бериши ёки ёзма йўл-йўриқ кўрсатиш, ўқув материалининг долзарблигини 
кўрсатиш, онгли муносабат ҳосил қилиш ҳамда қизиқтириш, илғор тажрибаларни 
ўрганиш ва умумлаштириш. 
Ўқувчилар билимининг сифати амалий мазмундаги масалалар ечимини мустақил 
ҳолда топишларида ўрганилаётган объект (предмет, ҳодиса, шарт-шароит ва жараён)ларни 
тўғри баҳолашлари, янги материални мустақил равишда ўрганишлари ҳамда улардан 
ижодий фойдалана олишлари кабилар орқали аниқланади. Ўқувчиларда шаклланган 
техник, технологик билимларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолашда тўлиқ ўзлаштириш 
ва ўзлаштиришнинг тизимлилиги методларидан фойдаланилади. 
Ўқувчиларни касбий фаолиятга босқичма-босқич мослашиб боришини кўзда тутган 
ҳолда, ушбу босқичлар мазмуни қуйидаги мезонлар орқали ифодаланади: 
1. Янги вазиятда тез йўналиш олиш, дуч келган муаммони баҳолаш ҳамда уни ҳал 
қилишга қаратилган ечимларни ишлаб чиқиш; 
2. Ўқувчи шахсини психологик – педагогик жихатдан объектив баҳолаш, уларга 
қизиқишлари, касбий мойилликлари ҳамда ахлоқий шаклланганлик даражасига кўра 
индивидуал ёндашиш; 
3. Жамоа билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро тажриба алмашиш, мулоқатга киришиш.
Ўқувчиларни касбий мослашувчанлигида касбий ўсиш истиқболлари, карьера, 
мустақил таълим, ўз – ўзини ривожлантириш, илғор тажрибани ўзлаштириш, ижтимоий 
тажрибани ўзлаштириш, ижодий тажрибани ўзлаштириш, касбий маҳоратнинг 
шаклланиши муҳим аҳамият касб этади. Ўқитувчи ўқувчининг индивидуал 
хусусиятларини ўрганиб, унда мавжуд истеъдод нишонларини ривожлантириш 
методларини қўллай олиши, унинг хулқ – атворидаги салбий жиҳатларини бартараф 
этиши ижобий ҳолдир. Баъзи ўқувчиларда касбга мойиллик аниқ намоён бўлади, 
бошқаларида эса у яққол ифодаланмайди. 
Умумий таълим мактабларида ўқувчиларини касб – ҳунарга йўналтиришда 
методларнинг тўғри қўлланилиши ўқувчиларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, 
ҳар бир масалага ижодий ёндошиш, масъулиятини сезиш, тадқиқот ишларини олиб 
бориш, таҳлил қилиш, ўқув адабиётлардан унумли фойдаланишга, танланган касбига 
бўлган қизиқишларини кучайтиради. 
Ҳозирги пайтда педагогик олимларимиз таълим ва ахборот технологиялари асосида 
дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этишнинг турли шакл ва методларини ишлаб 
чиқиш борасида катта тадқиқотлар олиб боришмоқда. 
Зеро, таълим жараёни педагогик технологиялар негизини ташкил этиб, таълим 
мақсади ва мазмуни, шакли, методи, воситалари, таълим олувчи, таълим берувчи каби 


68 
унсурлардан иборат тизим сифатида намоён бўлади. Таркибий унсурлар ўзаро бирлик ва 
алоқадорликда таълим жараёнининг умумий моҳиятини ёритишга ҳизмат қилади. 
Таълим жараёни қандай шаклда ташкил этилишидан қатъий назар маълум 
шартларга жавоб бериши лозим (1-шакл).
 
Дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этишда касбга йўналтириш ишлари 
технологиясининг функционал тузилмаси бевосита таълим жараёни моҳиятини тўлақонли 
ёритишга ҳизмат қилади. Мазкур тузилма ўзида таълим жараёнининг умумий 
кўринишини акс эттиради (2-шакл).
 
 
 
 
 
 
Таълим жараёнини ташкил этиш 
шартлари 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling