Учебное пособие для студентов старших курсов
Download 1.69 Mb.
|
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари
икки ёки баъзан ундан ҳам ортиқ миллий этнографик муҳит, миллий адабиётлар дучлашуви, пайвандлашувидан туғиладиган бош таржима принципини аниқлашда ҳам бу омил юзага қалқиб чиқади. Чунончи, ўгирилаётган асарда асл нусханинг миллий моҳиятини кўпроқ акс эттириш лозимми ёки у янги адабий муҳит талаб-ларига кўпроқ мойил бўлиши керакми? Унда авторнинг овози баралла янграб турсинми ёки бошқа миллий муҳит бағрида етилган таржимоннинг ўзига хос услуби ўктамлик қилсинми? Шу сингари алоҳида олинган ҳар бир асар таржимаси муноса-бати билан ҳар гал туғиладиган ўнлаб принципиал масалалар ҳам миллийлик марказида фокусланади.
Таржима душворлиги, таржима имконияти, таржима бўлиш ёки таржима бўлмаслик ақидаларининг манбаи ва сабаблари ҳам кўпинча миллий мазмун ёки мундарижага бориб тақалади. 221 Кузатишлар шуни кўрсатадики, миллий моҳият чуқур ва қуюқ ифодаланган шоир ва ёзувчиларнинг асарларини бошқа тиллар-га таржима қилиш қийин бўлади. Хусусан, икки тилда баравар ижод қилувчи зуллисонайн адибларда миллийлик кўрсаткичига қараб фарқланиш диққатни ўзига тортади. Билингв-адиблар-нинг ўз эътирофларига кўра, улар умуминсоний, умумсоциал ва ҳоказо мавзуларни қаламга олганда рус тилида ёзишга рағбат пайдо қилсалар, конкрет миллий заминда пайдо бўлган, халқ-нинг тарихи, ўзига хос турмуш тахлити билан боғлиқ мавзулар-да ижод қилганда ўз миллий тилларида қалам тебратишни ихтиёр этадилар. Дарсликнинг ушбу бобида колорит тушунчасининг миллий мазмун, мундарижа ва моҳият билан боғлиқ жиҳатлари ойдин-лаштирилиб, турли санъат ва адабий турларга қараб унинг дифференциациялашувини кўрсатишга, ранг, бўёқ туйғусининг таржимавий талқинини беришга ҳаракат қилинди. Психологик тасвир ва деталь мавзуида масаланинг миллийлик, маҳорат, индивидуал услуб билан боғлиқ томонлари ёритилди. Миллий ранг ҳар бир тилдаги мақол, матал, идиомаларда ҳам инъикос этади. Гарчи 'бир нечта тиллар учун муштарак фразеологизмлар ҳам учраса-да (Куй железо, пока горячо — темирни қизиғида бос, цьиглят по осени считают — жўжани кузда санайдилар ва ҳоказо), лекин халқ тилига хос бундай ихчам шаклга эга бўлган нутқий ҳодисалар кўпинча миллий хослик рангига бўялган бўладилар. Ҳикматли сўзлар (афоризм-лар)да эса миллий хосликдан кўра умумий, муштарак жиҳатлар кўпроқ кўзга ташланади. «Синтаксис ва таржима» фаслида қуйидаги тезислар илгари сурилди. Биринчидан, муаллиф ёки бирон асар услуби она тилининг синтактик воситалари ва хусусиятларида ўз аксини топади. Автор услубини қайта яратиш бадиий таржиманинг асосий талабларидан бири экан, бу асл нусхада ўз аксини топган гап тузилиши хусусиятларини ҳам беришни тақозо этади. Иккинчидан, таржимада бошқа тилнинг гап қурилмаси тартибини айнан ўзидай бериб бўлмайди. Бу таржимада форма-лизмга олиб келган бўлар эди. Асл нусханинг гап қурилиши хусусиятларини таржима тилининг ўзига хос гап қурилиши асосида бериш жоиздир. Зеро, бошқа тилда табиий жаранглаган нарса таржима тилида ҳам табиий садо бермоғи лозим. Учинчидан, муаллиф услубини акс эттиришда оригинал тилининг гап қурилмаси хусусиятларини беришнинг барча ҳоллар учун баравар мувофиқ келадиган қатъий темир қолипи йўқ. Ҳар бир мукаммал таржима — бадиий баркамоллик сари қўйиладиган янги қадам, янги бадиий ихтиродир. Бинобарин, бу муаммони ҳар бир етук таржимон ўзича- ҳал қилиши мумкин. Классик адабиёт асарларини таржима қилишнинг мураккаб-лиги уларда тасвирланган воқеаларнинг кўҳналиги тақозоси ўлароқ, мавҳумликлар тўлиб-тошиб ётганлигидан ташқари, боз 222 устига, хусусан воеита тил орқали ўгириш шароитида, фактик чигалликлар сони янада кўпайишида зоҳир бўлади. Бундан ташқари, узоқ ўтмиш замонларда кечмиш воқеалар тасвири шунга мувофиқ ва муқобил услубий тадбир, лисоний-грамма-тик воситалар қидириб топишни талаб қилади. Классик адабиётда ифодаланган тарихийлик туйғусинйнг замонавий талқини ҳинд эпоси «Рамаяна», юнон • трагедияси «Занжирбанд Прометей», итальян романи «Декамерон», фран-цуз адиби Альфред Мюссенинг «Дил изҳори» асарлари таржи-маларига асосланиб таҳлил этилди. «Рамаяна» таржимасида шоир Муҳаммад Али, «Декамерон» таржимасида Қодир Мирму-ҳаммедозларнинг муваффақиятини таъминлаган бош омил улар мансуб бўлган ижодий мактабнинг халқчиллик принциплари, Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling